Андипал rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метамизол натрий (аналгин) – 250 мг, фенобарбитал – 20 мг, дибазол (бендазол) – 20 мг, папаверин гидрохлориди – 20 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 47 мг, талк – 10 мг, калций стеарати – 3 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Андипал

Фармакалогик гуруҳи:

оғриқни қолдирувчи восита (оғриқни қолдирувчи ва нонаркотик восита + спазмолитик восита + барбитурат).

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик, риска ва фаскали таблеткалар.

оғриқни қолдирувчи восита (оғриқни қолдирувчи ва нонаркотик восита + спазмолитик восита + барбитурат).

N02BB52.

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазмларидаги оғриқ синдроми (кучсиз ёки ўртача ифодаланган): буйрак санчиғи, ўт қопи санчиғи, ичак санчиғи, ўт чиқарувчи йўлларининг дискинезияси, холецистектомиядан кейинги синдром, қовуқ ва сийдик йўлларининг спазми, алгодисменорея. Бош мия қон томирларининг спазми, меньшевизм. Ёрдамчи дори воситаси сифатида: жарроҳлик аралашувларидан ва ташхис муолажалардан кейинги оғриқ синдромида қўлланади.

Ичга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Шифокор маслаҳатисиз қўллаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пиразолон ҳосилаларига); суяк кўмигининг қон яратиш фаолиятини сусайиши; яққол жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, тахиаритмиялар, оғир стенокардия, коллапс, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, ёпиқбурчакли глаукома, простата безининг гиперплазияси, ичак тутилиши, мегаколон, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Узоқ муддат (7 кундан кўпроқ) қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. 3 кун давомида самараси бўлмаганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш вақтида диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Андипал дозаси ошириб юборилганда бош айланиши, кучли уйқучанлик юзага келади. Биринчи ёрдам сифатида меъда ювилади ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилинади.

Рецепциз

Таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда ёки контур уясиз ўрамда. 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки гуруҳ ўрамига жойланади.

2 йилу 6 ой.