Амвастанрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг ёки 20 мг аторвастатин (аторвастатин калций тригидрати), ёрдамчи моддалар: калций карбонати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, сахароза стеарати, магний стеарати, қобиғини таркиби: Опадри® оқ Й-1-7000 (гипромеллоза, полиетиленгликол, титан диоксиди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

аторвастатин

Препаратнинг савдо номи:

Амвастан

Фармакалогик гуруҳи:

Гиполипидемик восита. 3-гидрокси-3-метилглютарил-кофермент А редуктаза (ГМГ-КоА-редуктаза) ингибитори.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Амвастан 10 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Амвастан 20 мг: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Гиполипидемик восита. 3-гидрокси-3-метилглютарил-кофермент А редуктаза (ГМГ-КоА-редуктаза) ингибитори.

S10AA05

Сўрилиши: ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади, максимал концентрацияси (Cмах) га эришиш вақти 1-2 соатни ташкил этади. Сўрилиш даражаси ва препаратнинг дозаси ўртасида бир чизиқли боғлиқлик аниқланган. Биокираолишлиги 14% ни ташкил этади, ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи фаоллигининг тизимли биокираолишлиги – 30% ни ташкил этади. Тизимли биокираолишлигини пастлиги меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида тизим олди метаболизми ҳамда жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самараси билан ифодаланади. Овқатланиш препаратнинг сўрилиш тезлиги ва давомийлигини (мувофиқ равишда 25% ва 9%) бироз пасайтиради, бироқ ПЗЛП-холестеринини пасайиши аторвастатинни овқатланмасдан қабул қилгандаги пасайиши билан бир хил. Аторвастатин кечки пайт қабул қилинганида плазмадаги концентрацияси эрталаб қабул қилингандагига нисбатан пастроқ (тахминан 30% га) бўлади. Шунга қарамасдан, ПЗЛП ни пасайиши препаратни қабул қилиш вақтига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз беради. Тақсимланиши: тақсимланиш ҳажми тахминан 381 литрни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси ≥ 98% ни ташкил этади. Метаболизми: асосан жигарда цитохром CЙП3А4 таъсирида метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан фаол метаболитлар – орто- ва парагидроксил ҳосилаларни ҳамда бета-оксидланишнинг турли маҳсулотларини ҳосил қилади. Препаратнинг ГМГ-КоА-редуктазага нисбатан ингибиция қилувчи самараси тахминан 70% га айланиб юрувчи метаболитларнинг фаоллиги билан аниқланади. Чиқарилиши: жигарда ва/ёки жигардан ташқарида метаболизмга учраганидан сўнг сафро билан чиқарилади (яққол ифодаланган ичак-жигар рециркуляциясига учрамайди). Препаратнинг ярим чиқарилиш даври – тахминан 14 соатни ташкил этади, аммо ГМГ-КоА-редуктазга нисбатан ингибиция қилиш фаоллигини ярим даври 20-30 соатни ташкил этади, бу фаол метаболитларни борлиги билан боғлиқ. Препаратнинг қабул қилинган дозасининг 2% дан камроқ қисми сийдикда аниқланади. Препаратнинг Смах ва “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) кекса ёшдагиларда (65 ёш ва ундан катта) ўрта ёшдаги пациентлардагига (клиник аҳамиятга эга эмас) нисбатан мувофиқ равишда 40% ва 30% га юқори. Буйрак касалликлари ПЗЛП нинг плазмадаги концентрациясига ёки даражасини пасайишига таъсир қилмайди; бундай пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурияти йўқ. Плазма оқсиллари билан кучли боғланганлиги сабабли, гемодиализ жараёнида чиқарилмайди. Жигарни алкоголли шикастланишлари бўлган пациентларда аторвастатиннинг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошади (Смах ва АУC оғир ҳолатларда мувофиқ равишда 16 ва 11 марта ошади).

бирламчи гиперхолестеринемияси (гетерозиготали оилавий ва оилавий бўлмаган) ва аралаш дислипидемияси (Фредриксон бўйича ИИ а ва ИИ б турлари) бўлган беморларда умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини, аполипопротеин В ва триглицеридларнинг ошган даражасини пасайтириш учун ва ЮЗЛП-холестеринининг даражасини ошириш учун парҳез билан бирга;триглицеридларнинг зардобдаги даражаси юқори бўлган (Фредриксон бўйича ИВ тури) бўлган беморларни даволаш учун парҳез билан бирга;диетотерапия адекват самара бермайдиган, дисбеталипопротеинемияси (Фредриксон бўйича ИИИ тури) бўлган беморларни даволаш учун;гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияси бўлган беморларда умумий холестерин ва ПЗЛП-холестеринининг даражасини пасайтириш учун бошқа даволаш усуллари билан бирга;гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия билан хасталанган 10-17 ёшдаги ўғил ва қиз (постменопауза даврида) болаларда, ҳатто адекват парҳезга риоя қилинганида ҳам, агар: а) ПЗЛП-холестеринининг даражаси ≥ 190 мг/дл қолса ёки б) ПЗЛП-холестеринининг даражаси ≥ 160 мг/дл бўлса ва: оилавий анамнезида ёшлик даврида юрак-қон томир касалликларини ривожланиши аҳамиятга эга бўлганида;бемор болаларда юрак-қон томир касалликлари ривожланишини 2 ва ундан ортиқ хавф омиллари бўлганида, умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини ва аполипопротеин В нинг ошган даражасини пасайтириш учун парҳез билан бирга қўлланади;юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан юрак ишемик касаллигини клиник белгиларисиз кечувчи, аммо уни ривожланишини юқори ҳавф омиллари: 55 ёшдан ошган, никотинга қарамлик, артериал гипертензия, генетик мойиллигига эга бўлган пациентларда), шунингдек дислипидемия фонида – ўлим, миокард инфаркти, импульснинг умумий ҳавфини пасайтириш, стенокардия ва реваскуляризация зарурияти юзасидан шифохонага қайта ётишни пасайтириш мақсадида иккиламчи олдини олиш учун қўлланади.

Аторвастатин билан умумий даволашни бошлашдан олдин гиперхолестеринемияни назорат қилиш мақсадида пациентларни, хусусан семизлик билан хасталанган пациентларни холестериннинг даражасини пасайтирувчи стандарт парҳезга ва тана вазнини камайтирувчи дастурга ўтказиш керак. Пациентлар даволаниш давомида шундай парҳезга риоя қилишлари керак. Гиперхолестеринемия (гетерозиготали оилавий ва оилавий бўлмаган) ва аралаш дислипидемия (Фредриксон бўйича ИИ а ва ИИ б турлари) 10-20 мг дозани суткада 1 марта қабул қилиш билан бошлаш тавсия этилади. ПЗЛП-холестеринининг миқдорини аҳамиятли даражада пасайтириш талаб этилган пациентларга бошланғич дозаси 40 мг ни ташкил этади. Дозалар диапазони: суткада 10-80 мг. Препарат ичга куннинг исталган вақтида овқат билан ёки овқатланиш вақтидан қатъий назар қабул қилинади. Дозани асосий даволаш мақсадига ва даволашга нисбатан пациентнинг реакциясига мувофиқ танлаш керак. Даволашни бошланишида ва/ёки дозани ошириш вақтида 2-4 ҳафта давомида липидларнинг даражасини баҳолаш ва зарурат бўлганида дозага тузатиш киритиш керак. Гомозиготали оилавий гиперхолестеринемия Суткада 10 мг дан 80 мг гача бўлган дозалар ишлатилади. Аторвастатин бошқа даволаш турларига қўшимча равишда ёки липидларнинг миқдорини камайтрувчи бошқа даволаш турлари мумкин бўлмаган ҳолларда ишлатилади. Катталар учун юрак ишемик касаллигини олдини олиш учун қўлланадиган бошланғич доза – 10 мг ни ташкил этади, суткада 1 қабул қилинади. Педиатрияда гетерозиготали оилавий гиперхолестеринемия (10-17 ёшдаги пациентлар) Тавсия этилган бошланғич дозаси 10 мг дан суткада 1 марта; тавсия этилган максимал дозаси – 20 мг суткада 1 марта қабул қилинади (янада юқорироқ дозаларни буюриш ушбу ёшдаги пациентларда ўрганилмаган). Дозани камида 4 ҳафталик интервал билан плазмадаги липидлар миқдорини назорати остида ўзгартириш керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Нохуш кўринишлари енгил даражада ва ўткинчи бўлади. Назоратли клиник тадқиқотларда < 2% пациентлар аторвастатинга тегишли ножўя самаралар оқибатида даволашни тўхтатишган. Энг кўп (1% ва ундан ортиқ) кузатиладиган ножўя самаралар: уйқусизлик, бош оғриғи, астеник синдром, кўнгил айниши, диарея, абдоминал оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият, миалгия. Камроқ кузатиладиган (1% дан кам) ножўя самаралари: Нерв тизими томонидан: лоҳаслик, бош айланиши, амнезия, парестезия, периферик нейропатия, гипестезия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, анорекция, гепатит, панкреатит, холестатик сариқлик. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, мушакларни тиришиши, миозит, миопатия, артралгия, рабдомиолиз. Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш, тери тошмаси, анафилакция, беллёз тошма, полиморф экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), Лаелл синдроми. Қон яратиш аъзолари томонидан: тромбоцитопения. Моддалар алмашинуви томонидан: гипо- ёки гипергликемия, зардобдаги креатинфосфокиназа (КФК) нинг фаоллигини ошиши. Бошқалар: импотенция, периферик шишлар, тана вазнини ошиши, кўкракда оғриқ, иккиламчи буйрак етишмовчилиги, алопеция, қулоқларни шанғиллаши, толиқиш бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;жигар касаллигининг фаол босқичи ёки жигар трансаминазаларини номаълум генезли ошиши (норманинг юқори чегарасидан уч марта ортиқ);10 ёшгача бўлган болалар;ҳомиладорлик ва лактация даври;препаратни мувофиқ контрацепция воситаларидан фойдаланмайдиган, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш мумкин эмас.

Ушбу синф препаратлари циклоспорин, фибрат кислотаси ҳосилалари, ниацин, эритромиицин, аэрозол қатори замбуруғларга қарши препаратлари билан бирга даволанганда миопатияни ривожланиш хавфи ошади. Амвастан ва таркибида магний ҳамда алюминий гидроксидини сақловчи суспензия бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси тахминан 35% га пасайган, бироқ бунда ПЗЛП-холестеринининг концентрациясини пасайиш даражаси ўзгармаган. Аторвастатин қон плазмасида этинилестрадиол, норетистерон (норетиндрон) нинг концентрациясини аҳамияциз даражада оширади. Бу самарасини Амвастан препаратини қабул қилаётган аёллар учун перорал контрацептивни танлашда инобатга олиш керак. Дигоксин ва 10 мг аторвастатин бирга кўп марта қўлланганида плазмада дигоксиннинг мувозанатли концентрацияси ўзгармайди. Шундай бўлса ҳам, 80 мг аторвастатинни кейинчалик кундалик қўлланиши дигоксиннинг концентрациясини тахминан 20% га оширади. Дигоксин қабул қилаётган пациентларни керакли тарзда назорат қилиш керак. Колестипол билан бирга қабул қилинганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси камайиши мумкин, бунда гиполипидемик самараси кучаяди. Эритромицин (500 мг суткада 4 марта) ва кларитромицин (500 мг суткада 2 марта) бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси бироз ошади, миопатияни ривожланиш ҳавфи ошади. Амвастан (10 мг суткада 1 марта) ва азитромицин (500 мг суткада 1 марта) бир вақтда қўлланганида плазмада аторвастатиннинг концентрацияси ўзгармаган. Дилтиазем, верапамил, израдипин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрацияси ошиши ва миопатияни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин. Итраконазол аторвастатин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши туфайли, миопатияни ривожланиш ҳавфини ошиши кузатилади. Аторвастатин бир вақтда қўлланганида антипирин (феназон), терфенадиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Аторвастатин циметидин, кетоконазол, спиронолактон билан бирга қабул қилинганида эндоген стероид гормонларнинг даражасини пасайиш ҳавфини ошиши туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Аторвастатин варфарин қабул қилаётган пациентларга ишлатилганида протромбин вақтига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. 10 мг амлодипин ва 80 мг аторвастатин бир вақтда бир вақтда қўлланганида аторвастатиннинг фармакокинетикаси мувозанатли ҳолатда ўзгармаган. Амвастан ва антигипертензив воситаларни клиник жиҳатдан аҳамиятли нохуш ўзаро таъсири кузатилмаган. Амвастанни цитохром Р450 3А4 ингибиторлари ҳисобланган протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошиши билан кечади.

Қонда липидларнинг даражасини пасайтириш учун ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қўлланиши жигар фаолиятини акс эттирувчи биокимёвий кўрсаткичларни ўзгаришига олиб келиши мумкин. Жигар фаолиятини даволашни бошлашдан олдин, аторвастатинни қабул қилиш бошланганидан сўнг 6 ва 12 ҳафтадан кейин, дозаси ҳар сафар оширилганидан сўнг, шунингдек вақти-вақти билан, масалан ҳар 6 ойда назорат қилиш керак. Анамнезида жигар касалликлари бўлганида, электролитлар мувозанатини оғир даражадаги бузилишлари, эндокрин ва метаболик бузилишларда, сурункали алкоголизмда, артериал гипотензия, оғир даражадаги ўткир инфекциялар (сепсис), назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ, йирик жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, скелет мушакларини касалликларида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Аторвастатин қўлланганида, бошқа шу синф воситалар қўлланганида бўлгани каби, ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи рабдомиолиз ҳоллари таърифланган, бу миоглобинурияга сабаб бўлган. Миопатияни кузатилиши мумкин бўлган белгилари пайдо бўлганида ёки рабдомииолиз фонида буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавф омиллари (масалан, оғир даражадаги ўткир инфекция, артериал гипотензия, жиддий операциялар, жароҳатлар, оғир даражадаги алмашинув, эндокрин ва электролит бузилишлар ҳамда назорат қилиб бўлмайдиган тиришишлар) бўлганида препарат билан даволашни вақтинчалик тўхтатиш ёки бутунлай бекор қилиш керак. Аторвастатин билан даволаш миопатияни чақириши мумкин. Миопатия ташхиси (мушакларда оғриқ ва бўшлиги, КФК нинг фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 10 баробардан кўпроқ ошиши билан бирга кечувчи) тарқалган миалгиялар, мушакларда оғриқ ёки бўшлиги ва/ёки КФКнинг фаоллигини яққол ошиши бўлган беморларда муҳокама қилиниши керак. Мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқлар ёки мушаклар бўшлиги, агар улар лоҳаслик ёки иситма билан кечса, улар пайдо бўлганлиги ҳақида зудлик билан шифокорга хабар бериш кераклиги юзасида пациентларни огоҳлантириш керак. КФКнинг фаоллигини яққол ошганида ёки тасдиқланган ёки тахмин қилинган миопатия бўлганида аторвастатин билан даволашни тўхтатиш керак. Ушбу синф препаратлари билан даволанганда миопатияни ривожланиш хавфи циклоспорин, фибратлар, эритромицин, никотин кислотаси ёки азол замбуруғларга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида ошган. Аторвастатин ушбу дори воситалари билан мажмуада гиполипидемик дозаларда буюрилганида, даволашдан кутилган фойда ва ҳавфни синчиклаб баҳолаш, мушакларда оғриқ ёки бўшлигини аниқлаш мақсадида, даволашнинг биринчи ойлари давомида ва ҳар қандай препаратнинг дозасини ошириш вақтида пациентларни мунтазам равишда кузатиш керак. Бундай ҳолатларда КФКнинг фаоллигини вақти-вақти билан аниқлашни тавсия этиш мумкин, гарчи бундай назорат оғир миопатияни ривожланишини олдини олиш имконини бермайди. Препарат билан даволаниш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш қон плазмасида аторвастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилаётган пациентлар бу шарбатни истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Далачой аторвастатиннинг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида Амвастанни қўллаш мумкин эмас. Кўкрак ёшидаги болаларда нохуш кўринишларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак. Препаратни даволаниш вақтида репродуктив ёшдаги аёллар мувофиқ контрацептив воситалардан фойдаланишлари керак. Ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам бўлган ҳолдагина, репродуктив ёшдаги аёлларга аторвастатинни қўллаш мумкин; аторвастатин билан даволанганда пациент аёл ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавф ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Амвастан билан даволаниш учун дозани ошириб юборилиш характерли эмас, ножўя самаралари кучайиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш ўтказилади, специфик антидоти йўқ. Гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича берилади

10 мг ёки 20 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.