Ампиоксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол моддалар: Ампициллин 125 мг, оксациллин 125 мг. Ёрдамчи моддалар: магний стеарати или калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Ампициллин тригидрати ва оксациллинни натрийли тузи.

Препаратнинг савдо номи:

Ампиокс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

Капсулалар.

“2” ўлчамли, оқ рангли қаттиқ желатинли капсулалар.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR50

Ампициллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, меъданинг кислотали муҳитида ўзгармайди. Кўпгина аъзо ва тўқималарда тақсимланади. Йўлдош орқали ўтади, ГEБ орқали ёмон ўтади. Мия қобиқлари яллиғланишида ГEБ ўтказувчанлик ампициллин учун кескин ортади. 30% ампициллин жигарда парчаланади. Сийдик ва сафро билан чиқарилади. Оксациллин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида сўрилади. Меъданинг кислотали муҳитида фаоллигини сақлаб қолади. Овқат қабул қилиш оксациллин сўрилишини камайтиради. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 93% ни ташкил қилади. 20-30% атрофидагиси тез сийдик орқали, ҳамда сафро орқали чиқади.

Сезгир микрофлора чақирган бактериал инфекциялар: синусит, тонзиллит, ўрта отит, бронхит, пневмония, холангит, холецистит, пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, цервицит, тери ва юмшоқ тўқима инфекциялари, сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар, дизентерия, салмонеллез, салмонелла ташувчи, жарроҳлик аралашувларидаги операциядан кейинги асоратларни (шу жумладан иммунтанқислик фонида) олдини олишда, чақалоқлар инфекциясида, оғир кечадиган инфекцияларда (сепсис, эндокардит, менингит, туғриқдан кейинги инфекциялар) қўлланилади.

Аллергик реакциялар: эшакем, терини қизариши, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит, иситмалаш, артралгия, эозинофилия, анафилактик шок, суперинфекция, дисбактериоз, таъм билишни пасайиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, псевдомембраноз энтероколит, лейкопения, нейтропения ва анемия кузатилиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, инфекцион мононуклеозда, лимфолейкозда, 3 ёшгача бўлган болаларда (кичкина болаларда капсула кўринишидаги препаратни тўғри дозалаш мумкин эмаслиги сабабли) қўлланилмайди. Пенициллинга ўта сезувчан бўлган оналардан туғилган болаларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради; аскорбин кислотаси сўрилишини оширади. Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) синергик таъсир; бактериостатик препаратлар (макролидлар хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) антагонистик таъсир кўрсатади. Билвосита антикоагулянтлар самарасини оширади (ичак микрофлорасини сусайтириб, витамин К синтезини ва протромбин кўрсаткичини камайтиради); перорал контрацептив дори воситалари самарасини камайтиради, метаболизм жараёнида ПАБК ҳосил бўлади. Этинилестрадиол-қон кетиши ривожланиш ҳавфини туғдиради. Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар пробенецид-найчалар секрециясини камайтириб, препаратни қон плазмасидаги концентрациясини оширади, бу эса токсик таъсир ривожланиши хавфини оширади. Аллопуринол тери тошмасини ривожланиш хавфини оширади.

Курсий даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш зарур. Суперинфекцияни ривожланиши (препаратга сезгир бўлмаган микрофлорани ўсиши ҳисобига) шунга мувофиқ равишда антибактериал даволашни ўзгартиришни талаб қилади. Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган касалларда, цефалоспорин антибиотикларига қарама -қарши аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ҳомиладорликда кўрсатмага мувофиқ қўллаш мумкин. Она сути билан кичик концентрацияда ажралади, шунинг учун эмизикли даврида препарат қўллашда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган касалларда юқори дозаларни қўллаш, марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Анафилактик шок белгилари пайдо бўлганда касални ушбу ҳолатдан чиқаришнинг тезкор чораларини кўриш керак: адреналинни (эпинефрин) юбориш, глюкокортикостероидлар (гидрокортизон ёки преднизолон) ва антигистамин воситаларни юбориш, зарур бўлганида ўпкани суъний вельветяция қилиш керак.

Рецепт бўйича

10 дона. 250 мг капсулалар контур-уяли ўрамда №10.

2 йил.