рН нинг физиологик кўрсаткичи оралиғида амоксициллин ва клавулан кислотаси сувда тўлиқ эрийди.
Препаратнинг иккала компоненти хам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади.
Агар препаратни бевосита овқатдан олдин қабул қилинса, уларни сўрилиши яхшиланади.
Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавулан кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади.
Иккала компонентнинг хам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тмах) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади.
Соғлом кўнгиллилар гуруҳи 500 мг/125 мг таблеткалари кўринишида мажмуавий препаратни оч қоринга кунига икки марта қабул қилганларида, зардобда максимал концентрациялар (Смах) мувофиқ равишда амоксициллин учун 7,19±2,26 мкг/мл ни ва клавулан кислотаси учун 2,40±0,83 мкг/мл ни ташкил қилган.
Зардобда максимал концентрацияларга эришиш вақти (Тмах) амоксициллин учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,5) ва клавулан кислотаси учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,0) ташкил қилган.
Ярим чиқарилиш даври – Т1/2 нинг ўртача кўрсаткичлари амоксициллин учун 1,15±0,20 соатни ва клавулан кислотаси учун 0,98±0,12 соатни ташкил қилди.
Ичга қабул қилингандан кейин зардобда эришиладиган амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрациялари, амоксициллин ёки клавулан кислотасининг эквивалент дозаларини алоҳида ичга қабул қилиш натижасида олинадиган концентрациялари билан бир хил.
Плазмадаги клавулан кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади.
Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавулан кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади.
Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавулан кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, ўт-сафро ва йирингда аниқланади.
Амоксициллин орқа мия суюқлигига жуда оз миқдорда киради холос.
Амоксициллин кўпчилик пенициллинлар каби кўкрак сутига ўтади.
Клавулан кислотасининг жуда оз миқдори ҳам кўкрак сутида аниқланади.
Амоксициллин ҳам, клавулан кислотаси ҳам йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Амоксициллин дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда нофаол пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади.
Клавулан кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади.
Амоксициллинни асосий чиқарилиш йўли буйраклар орқали бўлса, айни пайтда клавулан кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.
Амоксициллин/клавулан кислотасининг мажмуаси соғлом шахсларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренси тахминан 25 л/соат билан ифодаланади.
Амоксициллин/клавулан кислотасининг 250 мг/125 мг ёки 500 мг/125 мг таблеткаларини бир марта қабул қилинганидан кейин, амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулан кислотасининг тахминан 40-65% биринчи 6 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
24 соатлик давр давомида сийдик билан чиқарилиш даражаси амоксициллин учун 50-85% ва клавулан кислотаси учун 27-60% ни ташкил қилади.
Клавулан кислотасининг максимал ҳажми препарат юборилганидан кейин биринчи икки соат давомида чиқарилади.
Ёш 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил.
Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас.
Кекса ёшдаги шахсларда буйраклар фаолиятини пасайиши мумкинлигини назарда тутиб, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танланади ва заруарт туғилганида буйраклар фаолиятини мунтазам текшириб турилади.
Жинси Амоксициллин ёки клавулан кислотасининг фармакокинетикаси пациентнинг жинсига боғлиқ эмас.
Буйраклар фаолиятини бузилиши Амоксициллин ва клавулан кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйраклар фаолиятини пасайишига пропорционал равишда пасаяди.
Клиренсини пасайиши клавулан кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кузатилади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади.
Буйрак етишмовчилигида дозалар шундай танланадики, унда клавулан кислотасининг адекват даражаларини тутиб туриш билан бирга, амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига йўл қўймаслик керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг).
Жигар етишмовчилиги Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар фаолиятини мунтазам назорат қилинади.