Аммиак эритмаси 10% rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: сувли аммиак 25% – 440 мл; ёрдамчи модда: тозаланган сув -1000 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аммиак

Препаратнинг савдо номи:

Аммиак эритмаси 10%

Фармакалогик гуруҳи:

Захарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

10% сувли эритма

тиниқ, рангсиз, ўткир ҳидли учучан суюқлик, сув ва спирт билан  хар ҳил нисбатда аралашади.

Захарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита.

R07AB

Ингаляцион қўлланиши: биринчи ёрдам сифатида нафасни қўзғалиш учун ва беморни ҳушдан кетиш холатида қўлланади. Ичга: балғам кўчирувчи восита сифатида (мажмуавий препарат таркибиди) қўлланади. Сиртга: малҳам қўйиш ва жаррохлик  амалиётида қўл ювиш учун қўлланади.

Кўрсатмалар бўйича шаҳсий равишда буюрилади.

Юқори концентрацияларда рефлектор нафас тўхташига олиб келиши мумкин.

Фаол моддага юқори сезувчанлик; Сиртга қўланганида: тери кассаликларида (шу жумладан дерматит экзема) қўллаш мумкин эмас.

Суюлтирилмаган аммиак эритмаси ичга кабул қилинганда қизилўнгач ва меъдани куйиш чақириши мумкин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

10% сувли эритма 10, 20 ёки 25 мл флаконларда.

2 йил.