Амизончик

Таркиби:

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг амизон® (энисамиум ёдиди); ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфати, додекагидрати; лимон кислотаси моногидрати; “Тутти-Фрутти” ароматизатори; “Шафтоли” ароматизатори; тозаланган сув; кристалланмайдиган сорбит эритмаси (Е 420).

Тасир этувчи модда(ХПН):

енисамиум ёдиди

Препаратнинг савдо номи:

Амизончик

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.

Дори шакли:

сироп

тиниқ, бироз сарғиш-яшил рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик.

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.

J05A X.

Грипп ва ЎРВИни даволашда қўлланади.

Препарат 3 ёшдан ошган болаларни даволаш учун тавсия қилинган. Сироп ичга, овқатдан кейин, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилиш мақсадга мувофиқ. 3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар – 5 мл (50 мг) дан суткада 3 марта. 4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар – 6 мл (60 мг) дан суткада 3 марта. 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар – 7 мл (70 мг) дан суткада 3 марта. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препарат таблетка шаклида буюрилади. Агар бола таблеткаларни юта олмаса, препарат 12 мл дан (120 мг) суткада 2-3 марта қабул қилинади. Тавсия қилинган дозалар оширилмасин. Сиропни дозалаш учун 5 мл ҳажмли бўлиш қиймати 1 мл бўлган дозаловчи қошиқ илова қилинади. 5 мл дан ортиқ дозани ўлчаш керак бўлса, аввал сиропнинг биринчи 5 мл ни, сўнгра қолган дозасини ўлчаш керак. Даволаш курси касалликнинг оғирлик даражаси ва терапевтик самарага қараб 5-7 кунни ташкил қилади.

Ножўя реакцияларни намоён бўлиши МеДРА терминологиясига мувофиқ таснифланган. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Тери ва тери ости клетчаткачи томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми, эритема, ангионевротик шиш. Меъда-ичак йўллари томонидан: оғизни қуриши, дисгевзия (оғизда аччиқ таъм), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шиши, гиперсаливация, тилни рангини ўзгариши (сариқ рангга бўялиши), кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, қорин оғриғи, қоринни юқори қисмида оғриқ, қоринни дам бўлиши. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолаир томонидан: диспноэ, томоқни таъсирланиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения, периферик шишлар. Лаборатор ва инструментал маълумотлар: артериал босимни ошиши, артериал босимни пасайиши.

Препаратнинг компонентларига ва ёд препаратларига юқори сезувчанлик.Анамнездаги аллергеннинг табиатидан қатъий назар аллергик реакцияларни мавжудлиги.Жигар ва буйракларнинг оғир даражали органик шикастланишлари.Туберкулёз.Дюринг герпетиформ дерматити (Дюринг-Брок синдроми).Манифест ва латент гипертиреоз.Автоном аденома, қалқонсимон безининг фокал ва диффуз автоном ўчоқлари.Геморрагик диатезда қўллаш мумкин эмас.

Амизончик® микробларга қарши ва иммуномодуляция қилувчи воситаларининг самарасини кучайтиради. Ушбу препаратни аскорбин кислотаси ва бошқа витаминлар билан мажмуада қўллаш мақсадга мувофиқдир. Қалқонсимон бези функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни интерферонлар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни қалқонсимон безининг касалликлари бўлган пациентларда, айниқса қалқонсимон безининг функционал автономиясини декомпенсацияси туфайли, тугунли ёки кўп тугунли бўқоқ касаллиги бўлган 40 ёшгача бўлган шахсларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимида кўрсатилганлардан ташқари) эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Сироп сорбит сақлайди, шунинг учун бу дори воситасини қабул қилишдан олдин айрим қандларни наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак. Сорбит шунингдек аҳамияциз сурги самара ҳам кўрсатиши мумкин. 1 г сорбитолнинг энергетик қиймати  – 2,6 ккал. Бу дори воситаси минимал суткалик дозада (15 мл) 1,89 ммол (ёки 43,5 мг) натрий сақлайди. Натрий-назоратланган парҳезга риоя қилаётган пациентларда қўлланилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин: шиллиқ қаватларнинг жигарранг рангга бўялиши, қусиш, қорин оғриғи ва диарея. Шишлар, эритемалар, ҳуснбузарсимон ва буллёз тошмалар, иситма ривожланиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

100 мл дан флаконларда. 1 флакондан ва 1 дозаловчи қошиқдан қутида.

2 йил. Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати – 90 кун.