Амироксрецепт билан

Таркиби:

Фаол моддалар: Амоксициллин ва клавулан кислотаси. Амирокс 600 мг: ҳар бир флакон натрийли тузи шаклида 500 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклида 100 мг клавулан кислотаси сақлайди. Нисбати 5:1 ни ташкил қилади. Амоксициллин 1,2 г: ҳар бир флакон натрийли тузи шаклида 1000 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклида 200 мг клавулан кислотаси сақлайди. Нисбати 5:1 ни ташкил қилади. Ёрдамчи моддалар: йўқ.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Амоксациллиннингнатрийли тузи ва калий клавуланат. Дори шакли: Инекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Препаратнинг савдо номи:

Амирокс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал препаратлар (пенициллинларни бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуаси).

оқдан сарғиш ранглигача бўлган кукун.

Антибактериал препаратлар (пенициллинларни бета-лактамаза ингибиторлари билан мажмуаси).

J01CR02

Соғлом кўнгиллиларга амоксициллин/клавулан кислотасини 500 мг/100 мг ёки 1000 мг/200 мг дозаларда вена ичига болюс равишда юборилганида, зардобда ўртача максимал концентрацияси мувофиқ равишда амоксициллин учун 32,2 ва 105,4 мкг/мл ни ва клавулан кислотаси учун 10,5 ва 28,5 мкг/мл ни ташкил қилган. Т1/2 кўрсаткичлари мувофиқ равишда амоксициллин учун 1,07 ва 0,9 соатни ва клавулан кислотаси учун 1,12 ва 0,9 соатни ташкил қилган. АУC қиймати мувофиқ равишда амоксициллин учун 25,5 ва 76,3 соат мг/л ва клавулан кислотаси учун 9,2 ва 27,9 соат мг/л ни ташкил қилган. Сийдик билан чиқарилиши эса (%, 0 соатдан 6 соатгача) мувофиқ равишда амоксициллин учун 66,5 ва 77,4 ни ва клавулан кислотаси учун 46,0 ва 63,8 ни ташкил қилган. Плазмадаги клавулан кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавулан кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавулан кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига етарли даражада кирмайди. Амоксициллин/клавулан кислотасининг мажмуаси соғлом шахсларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренси тахминан 25 л/соат билан ифодаланади. Препарат 500/100 мг ёки 1000/200 мг дозаларда вена ичига болюс ҳолда бир марта юборилганидан сўнг амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулан кислотасининг тахминан 40-65% биринчи 6 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Турли тадқиқот натижаларига мувофиқ 24 соатлик давр давомида сийдик билан чиқарилиш даражаси амоксициллин учун 50-85% ва клавулан кислотаси учун 27-60% ни ташкил қилади. Клавулан кислотасининг максимал ҳажми препарат юборилганидан кейин биринчи 2 соат давомида чиқарилади. Ёш 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил. Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас. Кекса ёшдаги шахсларда буйраклар фаолиятини пасайиш эҳтимоли ошганлиги сабабли, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш керак, шунингдек буйраклар фаолиятини мониторинг қилиш талаб қилиниши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши Амоксициллин/клавулан кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйраклар фаолиятини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Клиренсини пасайиши клавулан кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кузатилади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади. Шундай қилиб, буйрак етишмовчилигида ишлатиладиган дозалари клавулан кислотасини адекват даражада тутиб туришда амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига тўсқинлик қилиши керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). Жигар етишмовчилиги Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни даволаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилади, жигар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш талаб қилинади.

Амирокс катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади: оғир отоларингологик инфекциялар (масалан, мастоидит, перитонзилляр абсцесс, эпиглоттит, касалликнинг тизимли кўринишларини оғир белгилари бўлган синусит);сурункали бронхитни зўрайиши (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);касалхонадан ташқари пневмония;цистит;пиелонефрит;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳашоротларни чақиши, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцесслари;суяк ва бўғимларнинг инфекциялари, хусусан остеомиелит;интраабдоминал инфекциялар;аёлларда жинсий аъзолар инфекциялари. Катта ёшдаги шахсларда йирик жарроҳлик аралашувлари ўтказилган операциялар билан боғлиқ инфекцияларни олдини олиш: Антибактериал препаратларни мувофиқ равишда қўллаш бўйича расмий қўлланмаларни ҳисобга олиш керак.

Агар дозаси алоҳида компонентининг миқдорига мос келиши кўрсатилмаган бўлса, дозалар амоксициллин/клавулан кислотасининг миқдорини кўрсатади. Алоҳида инфекцияларни даволаш учун Амирокснинг дозасини танлаш қуйидаги омилларга асосланиши керак: тахмин қилинган қўзғатувчилар ва уларни антибактериал препаратларга сезувчанлиги;инфекциянинг оғирлиги ва локализацияси;пациентнинг ёши, оғирлиги ва буйраклар фаолияти. Амирокснинг бошқа дори шаклларини (масалан, амоксициллиннинг юқорироқ дозалари ва/ёки амоксициллин/клавулан кислотасининг бошқача нисбати) қўллаш мумкинлиги заруратга қараб кўриб чиқилади. Амирокснинг ушбу дори шакли қуйида келтирилган тавсияларга мувофиқ қўлланганида амоксициллиннинг умумий суткалик дозаси 3000 мг ва клавулан кислотасиники 600 мг бўлишини таъминлайди. Амоксициллиннинг юқори суткалик дозаларини қўллаш зарурати бўлганида, клавулан кислотасининг кўзда тутилмаган юқори суткалик дозаларини юборишни олдини олиш мақсадида, амоксициллин/клавулан кислотасининг вена ичига юбориладиган бошқа дори шаклини танлаш тавсия қилинади. Даволаш давомийлиги пациентнинг даволашга жавоб реакциясига қараб аниқланади. Айрим инфекциялар (масалан, остеомиелит) узоқроқ даволашни талаб этади. Даволаш давомийлиги препаратнинг дозасини тўғриламасдан 14 кундан ошмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги даволаш давомийлиги ҳақидаги маълумотга қаранг). Амоксициллин/клавулан кислотасини юбориш частотаси бўйича маҳаллий қўлланмаларни ҳисобга олиш керак. Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болалар “Терапевтик кўрсатмалар” бўлимида келтирилган инфекцияларни даволаш: 1000 мг/200 мг дан ҳар 8 соатда юборилади. Интраоперацион профилактика Давомийлиги 1 соатдан кам бўлган жарроҳлик аралашувларида Амирокс наркозга кириш вақтида тавсия қилинган 1000 мг/200 мг дан 2000 мг/200 мг гача дозаларда юборилади (2000 мг/200 мг дозага амоксициллин/клавулан кислотасини вена ичига юбориладиган бошқа дори шакллари ҳисобига эришилиши мумкин). Давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлган жарроҳлик аралашувларида Амирокс наркозга кириш вақтида тавсия қилинган 1000 мг/200 мг дан 2000 мг/200 мг гача дозаларда, максимум 24 соат давомида 1000 мг/200 мг дозада уч марта юборилади. Операция вақтида инфекциянинг аниқ клиник белгиларини аниқлаш операциядан кейинги даврда антибиотикларни вена ичига юбориш ёки оғиз орқали қабул қилишни одатдаги курсини ўтказиш заруратини билан ифодаланади. Тана вазни < 40 кг бўлган болалар Тавсия қилинган дозалари: 3 ойлик ва ундан катта болалар: тана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 8 соатда юборилади.3 ойликкача ёки тана вазни 4 кг дан кам бўлган болалар: тана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 12 соатда юборилади. Кекса ёшдаги шахслар Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак етишмовчилиги Дозага тузатиш киритиш амоксициллинни тавсия қилинган максимал даражасига асосланган. Креатинин клиренси кўрсаткичлари минутига 30 мл дан юқори бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болалар КК: 10-30 мл/минБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан кунига икки марта юборилади.КК: <10 мл/минБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.ГемодиализБошланғич доза 1000 мг/200 мг, сўнгра 500 мг/100 мг дан ҳар 24 соатда, диализни якунида қўшимча 500 мг/100 мг доза (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасайганлиги сабабли) юборилади. Тана вазни < 40 кг бўлган болалар КК: 10-30 мл/минТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 12 соатда юборилади.КК: <10 мл/минТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 24 соатда юборилади.ГемодиализТана вазнига 25 мг/5 мг дан ҳар 24 соатда, диализни якунида тана вазнига қўшимча 12,5 мг/2,5 мг доза (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасайганлиги сабабли) юборилади. Жигар етишмовчилиги Даволаш эҳтиёткорлик билан олиб борилади. Жигар фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиш шарт.

Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас). Энг кўп кузатиладиган ножўя реакцияларга диарея, кўнгил айниши ва қусиш киради. Инфекцион ва паразитар касалликлар: Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози; Тез-тезлиги номаълум: сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши; Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: Кам: қайтувчан лейкопения (жумладан нейтропения), тромбоцитопения; Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз, гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини узайиши; Иммун тизим томонидан бузилишлар: Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилакция, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, ўта юқори сезувчанлик васкулити; Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи; Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар; Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: диарея; Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, овқатни ҳазм бўлмаслиги; Тез-тезлиги номаълум: антибиотикларни қўлланиши оқибатидаги қўзғатган колит (жумладан, сохта мембраноз колит ва геморрагик колит, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг); Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: АСТ ва АЛТ даражаларини ошиши (ўртача ошиши бета-лактам антибиотикларини олган пациентларда кузатилган, бироқ бу кузатишларни қиймати номаълум); Тез-тезлиги номаълум: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя кўринишлар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган, “Махсус кўрсатмалар” га қаранг); Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Терида ҳар қандай ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); Тез-тез эмас: тери тошмалари, қичишиши, эшакеми; Кам: кўп шаклли эритема; Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллез эксфолиатив дерматит, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулез (ЎТEП) (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия.

Фаол моддаларга ва ҳар қандай пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик. Бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Сариқлик ёки анамнезида амоксициллин/клавулан кислотасини қўллаш фонида жигарни бошқа шикастланиши.

Перорал антикоагулянтлар Амоксициллин билан даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан тутиб турувчи даволаш олаётган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиш ҳоллари адабиётда ёритилган. Бир вақтда буюриш зарурати туғилганда даволашни бошлаш вақтида ва амоксициллин бекор қилинганида протромбин вақти ёки халқаро меъёрлаштирилган нисбатни синчиклаб мониторинг қилиш керак. Бундан ташқари, перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Метотрексат Пенициллинлар метотрексатнинг чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу заҳарланишни кучайиши билан кечади. Пробенецид Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Пробенецид буйрак каналчаларида амоксициллинни секрециясини пасайтиради. Уни Амирокс билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг даражасини (аммо клавулан кислотасини эмас) ва уларни узоқ вақт ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Амоксициллин/клавулан кислотаси билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларини борлиги юзасидан анамнезни синчковлик билан йиғиш керак. Пенициллинлар билан даволаш фонида жиддий ва гоҳида ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилган. Улар кўпроқ анамнезида атопияси ва пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганида амоксициллин/клавулан кислотаси билан даволашни тўхтатиш ва бошқа мувофиқ келувчи антибактериал препаратларни буюриш керак. Амоксициллинга инфекция қўзғатувчиларни сезувчанлиги исботланган ҳолларда расмий қўлланмаларга мувофиқ амоксициллин/клавулан кислотасига ўтиш вариантини кўриб чиқиш керак. Буйрак фаолияти бузилган ёки препаратнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолларда, амоксициллин/клавулан кислотаси билан даволашга йўл қўймаслик керак, чунки касалланиш вақтида амоксициллин қўллангандан сўнг қизамиққа ўхшаш тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган. Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош қўлланиши терида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини потенциал оширади. Препаратни узоқ вақт қўллаш баъзан сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволашни бошланишида пустулали инфекцион тарқоқ эритемани ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулезнинг (ЎТEП) потенциал симптоми ҳисобланади (“Ножўя таъсири”га қаранг). Бундай реакция Амирокс билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва кейинчалик амоксициллинни юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат билан даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Жигар томонидан кузатиладиган ножўя кўринишлар асосан эркаклар ва кекса ёшдаги пациентларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган. Барча гуруҳ пациентларда белгилар ва симптомлар одатда даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг қисқа муддатда кузатилади, бироқ айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида намоён бўлмайди. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳоллари кузатилган. Улар амалда ҳамиша жиддий асосий касалликлари бўлган ёки жигарни шикастлаш қобилиятига эга ёндош дори препаратларни қабул қилган пациентлар орасида кузатилган (“Ножўя таъсири”га қаранг). Деярли барча антибактериал препаратлар, жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотикни қўлланиши билан боғлиқ колит оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин (“Ножўя таъсири”га қаранг). Шундай қилиб, бу ташхисни антибиотиклар билан даволаш вақтида ёки ҳар қандай даволаш курси тугаганидан сўнг диарея бўлган пациентларда бўлишига тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотикларни қўлланиши билан боғлиқ колит ривожланганда Амирокс билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак; шифокорнинг маслаҳати олинади ва тегишли даволаш чоралари буюрилади. Ушбу вазиятларда ичак перисталтикасини сусайтирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин эмас. Узоқ муддат даволаш вақтида турли аъзолар тизимини, жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш аъзолари фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаш тавсия қилинади. Кам ҳолларда амоксициллин/клавулан кислотасини қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайиши кузатилган. Антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда албатта яхши мониторинг ўтказилиши шарт. Антикоагуляциянинг исталган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, етишмовчилик даражасига мувофиқ равишда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда, асосан парентерал даволаш фонида кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллинни қўлланиши билан боғлиқ кристаллурияни ривожланиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида етарли миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинган. Қовуғига катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Глюкозурияни даволаш вақтида глюкозанинг даражасини баҳолашни глюкозооксидаза билан ўтказилган ферментатив усуллар ёрдамида баҳоланади, чунки ноферментатив усуллар баъзан сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Амироксда клавулан кислотасини бўлиши ИгГ ва албуминни эритроцитларнинг мембраналари билан носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин. Препарат билан даволанган пациентларда Аспергиллус ИФА синамаларида сохта мусбат натижалар олинганлиги кузатилган, кейинчалик пациентларда Аспергиллус чақирган инфекцияни йўқлиги аниқланган. Аспергиллус ИФА синамалари доирасида аспергилез бўлмаган полисахаридлар ва полифуранозлар билан кесишган реакциялар кузатилган. Шундай қилиб, амоксициллин/клавулан кислотаси билан даволанаётган пациентларда мусбат натижаларни эҳтиёткорлик билан таҳлил қилиш ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш. Клиника олди тадқиқотларда ҳомиладорлик, эмбрионал/фетал ривожланиш, туғруқ жараёни ёки постнатал ривожланишга препаратнинг бевосита ёки билвосита нохуш таъсирлари аниқланмаган. Одамда ҳомиладорлик даврида амоксициллин/клавулан кислотасини қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ошганини қайд этмаганлар. Ҳомила пардаларини муддатидан олдин ёрилиши қайд қилинган аёллар иштирокидаги ягона тадқиқот доирасида амоксициллин/клавулан кислотаси билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколитнинг юқори хавфи билан потенциал боғлиқлик аниқланмаган. Агарда шифокор ҳомиладорлик даврида препаратни қўллашни зарур деб ҳисобламаса, уни қўллашдан сақланиш керак. Ҳар иккала фаол модда кўкрак сутига ажралади (эмизикли болаларга клавулан кислотасининг таъсири бўйича маълумотлар йўқ). Шундай қилиб, эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида шифокор томонидан фойда/хавф нисбатини баҳолангандан сўнгина амоксициллин/клавулан кислотаси билан даволаш мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Транспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Бироқ транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига потенциал таъсир қилувчи ножўя самаралар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, тиришишлар) ривожланиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Баъзан буйрак етишмовчилигига олиб келувчи, амоксициллин қўлланиши билан боғлиқ кристаллурия кузатилган. Тиришишлар буйраклар фаолияти бузилган ёки катта дозаларда даволанган пациентларда кузатилиши мумкин. Маълум бўлган маълумотларга мувофиқ амоксициллинни асосан вена ичига катта дозаларда юборилганидан сўнг сийдик катетерларида чўкмалар ҳосил бўлади. Катетерларни ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш керак. Меъда-ичак йўлларини бузилиш симптомлари бўйича сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бирга симптоматик даволаш ўтказиш мумкин. Амоксициллин/клавулан кислотаси организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин. Чиқарилиш шакли 0,6 г ва 1,2 г дан инекцион эритма тайёрлаш учун кукун флаконларда.

3 йил. Улашиш: 3 157 Виеwс