Аминаррецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: аргинин гидрохлориди – 4,2 г (100 мл эритмада 20 ммол аргинин ва 20 ммол хлоридлар сақлайди). ёрдамчи моддалар: инекция учун сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аргинин

Препаратнинг савдо номи:

Аминар

Фармакалогик гуруҳи:

Аминокислоталар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Аминокислоталар.

B05BA01

Аргинин жигарда метаболизмга учрайди, гидролиз натижасида мочевина ва орнитин ҳосил бўлади. Калава февральацияси давомида чиқарилади ва буйракларда деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипокцияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади. Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммолдан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларга  препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади. Метаболик алкалоз даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича  ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммол) ————————— х 0,3 х кг тана вазни ортиқча ишқор (Бе) (ммол/л) юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозани қўшимча тўғрилаш кислота ишқор балансини натижа олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

Бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, гиперкалиемия (буйрак етишмовчилигида), ўткинчи гипотензия, гиперхлоремик ацидоз, жуда кам ҳолларда  – аллергик реакциялар. Юқори дозаларда қўлланганда – кўнгил айниши, қусиш, иситма, қулоқларни жаранглаши, қўл-оёқларни увишиши, локал таъсирланиш.

Аргининга ўта юқори сезувчанлик, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (диагностика мақсадида катта дозалар юборилганда), гиперхлоремик ацидоз. Ўтказилган ўткир миокард инфарктидан кейинги илк даврда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Аминофиллин билан бир қақтда қўлланганида қонда инсулиннинг концентрацияси ошиши мумкин. Аргинин калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон) ни қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида гиперкалиемияни чақириши мумкин. Аргинин азот оксиди донаторларнинг таъсирини потенциялайди. Аргинин тиопентал билан номутаносиб.

Eндокрин безларининг фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида, препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириш қобилиятига эгалигини ҳисобга олиш керак. Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида маҳаллий таъсирланиш ва қизариш; кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин. Аргинин азот сақловчи бирикмаларга метаболизмга учраши мумкин. Организмда азотнинг даражасини вақтинчалик ошиши буйраклар учун, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишида қўшимча юкламадир, буни препаратни буюришдан олдин ҳисобга олиш лозим. Препарат хлор ионларини сақлайди, буни, аргинин гидрохлоридини электролитлар алмашинуви бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат ҳомиладорлик патологияси бўлган ҳолларда (преэклампсия, ҳомилани она қорнида ўсишини тутилиши) қўлланади. Препарат кўкрак сутига болага зарарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган миқдорда ажралиб чиқишига қарамасдан, препаратни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Аргининнинг дозасини ошириб юборилиши препаратни юқори дозаларда қўлланганда (масалан, диагностика мақсадида) юз бериўи мумкин; гипервентиляция симптомлари билан кечувчи метаболик ацидозга олиб келиши мумкин. Ҳолатни ишқорий моддаларнинг дозасини ҳисоблаб чиқиш йўли билан компенсация қилиш лозим.

Рецепт бўйича

100 мл, 200 мл инфузия учун шиша флаконларда.

2 йил.