фаол модда: Амброксол гидрохлориди – 30 мг. ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, магний стеарати, аэросил.
Амброксол гидрохлориди
Амброцит
Балғам кўчирувчи воситалар. Фармакологик хусусиятлари Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига ва мукополисахаридларнинг деполимеризацияси натижасида балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради ва балғамни суюлтиради. Амброксол хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини кучайтиради, мукоцилиар траспортни оширади, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштиради. Бундан ташқари, гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк хужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради, ва шу йўл билан нафас йўлларидан балғамни кўчишини енгиллаштиради. Амброксол алвеолаларда сурфактант синтези ва секрециясини оширади. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади. Амброксолнинг таъсири 30 минут давомида намоён бўлади ва 6-12 соат давомида сақланиб туради.
Таблеткалар