Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол моддалар: амброксол гидрохлориди – 15 мг ёрдамчи моддалар:
Тасир этувчи модда(ХПН):
амброксол гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
Амбропро
Фармакалогик гуруҳи:
Муколитик воситаси.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли суюқлик.
Муколитик воситаси.
R05CV06
Амброксол парентерал юборилганда тўқималарга тез ўтади.
Юқори концентрацияси ўпкада аниқланади.
Амброксол гидрохлоридининг терапевтик диапазонини етарли даражада кенглиги туфайли дозага тузатиш қиритиш керак эмас.
Пациент ёши ва жинси амброксол гидрохлоридининг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Амброксол орқа мия суюқлигига ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, шунингдек кўкрак сутига ўтади.
Метаболитлар кўринишида буйрак орқали ва қисман ўзгармаган амброксол кўринишида чиқарилади.
Бронхиал секрецияни бузилишлари ва шиллиқни силжишини сусайиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронхопулмонал касалликларда симптоматик даволаш учун қўлланади.
Инекция учун амброксол эритмаси мушак ичига, тери остига ёки вена ичига (секин оқим билан ёки томчилаб) юборилади.
Эритувчи сифатида 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза, Рингер-Локк эритмаси ёки бошқа пҲ 6,3 дан юқори бўлмаган асосли эритма қўллаш мумкин.
Катталарга одатда 2 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади, оғир ҳолларда дозани икки баробар ошириш мумкин.
Болаларга препаратни суткасига 1 кг тана вазнига 1,2-1,6 мг доза ҳисобида буюрилади.
Одатда 2 ёшгача болаларга 1 мл дан суткада 2 марта (1/2 ампула) буюрилади.
2 дан 5 ёшгача – 1 мл дан (1/2 ампула) 3 марта; 5 ёшдан катталарга – 2 мл дан (1 ампула) 2-3 марта буюрилади.
Респиратор дистресс-синдромда янги туғилган ва вақтидан олдин туғилган чақоларга: Амброксол препаратининг суткалик дозаси 10 мг/кг гача оширилади (оғир ҳолатларда – 20 мг/кг гача, 3-4 юборишга бўлиб тақсимланади).
Касалликни ўткир кўриниши йўқолгандан кейин инекция бекор қилинади ва Амброксол препаратини бошқа дори шакллари ичга қабул қилишга ёки ректал қўллашга ўтилиши мумкин.
Даволаш давомийлиги касалликни кечувини ўзига хос хусусиятига боғлиқ.
Амброксолни шифокор тавсиясисиз 4-5 кундан кўп қўллаш мумкин эмас.
Иммун тизими ва тери томонидан: анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок, ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жиғилдон қайнаши, сўлак оқиши, қабзият, кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: дизурия.
Умумий бузилишлар: шиллиқ қавати томонидан ўта юқори сезувчанлик реакциялари, ҳансираш, иситма, ринорея, нафас йўлларини қуриши.
Терини оғир шикастланишлари: амброксол каби муколитик воситаларни қўлланиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми, Лаелл синдроми тўғрисида жуда кам хабар қилинган.
Асосан уларни асосий касалликни оғир кечиши ёки бир вақтда бошқа препаратни қўлаш билан тушунтириш мумкин.
Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш ва амброксол билан даволашни тўхтатиш лозим.
Амброксол гидрохлоридига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Кам учрайдиган наслий ҳолатларда препаратнинг ёрдамчи моддаларига номутаносиблик бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори препаратлар билан клиник ножўя ўзаро таъсирлари тўғрисида хабарлар йўқ.
Амброксол гидрохлоридни қўллангандан кейин бронх-ўпка шиллиқида ва балғамда антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин) концентрациялари ошади.
Амброксол ва йўтални сусайтирадиган воситаларни бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини бостириши оқибатида шиллиқни ҳаддан зиёд тўпланишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун бундай мажмуани фақат шифокор кутиладиган фойда ва қўллашдан бўлган хавф нисбатини синчков баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.
Терини оғир шикастланишлари: амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситаларни қўлланиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) бўйича ҳаммаси бўлиб бир қанча хабарлар тушган: асосан уларни пациентларда асосий касалликни оғир кечиши ва/ёки бир вақтда бошқа препаратни қўлланиши билан тушунтириш мумкин.
Шунингдек Стивенс-Джонсон синдромини ёки Лаелл синдромини бошланғич босқичида пациентларда иситма, зирқираш, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби гриппнинг бошланиш белгиларига хос носпецифик симптомлар бўлиши мумкин.
Гриппни бошланиш белгиларига хос бўлган, бундай носпецифик симптомларда йўтал ва шамоллашга қарши симптоматик даволашни қўллаш хато ҳисобланади.
Шунинг учун тери ва шиллиқ қаватини янги шикастланишлари пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдам учун мурожат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар амброксол гидрохлоридини фақат шифокорнинг маслаҳатидан кейин қабул қилишлари мумкин.
Амброксол шиллиқни ажралишини секрециясини кучайтириши мумкинлиги туфайли, препаратни бронхиал моторикани бузилишида ва шиллиқ секрециясини кучайишида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликларда) эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.
Буйрак фаолиятини бузилишлари ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (хусусан қўллашлар ўртасидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш лозим).
Жигарда ҳосил бўладиган метаболитларни тўпланиб қолиши, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни ҳомиладорликни кечишига, эмбрион/ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки туғруқдан кейинги ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсирларини аниқламаган.
Амброксол гидрохлоридининг клиник тадқиқоти натижасида препаратни ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан кейин қўлланганда ҳомилага бирон-бир зарарли таъсири борлиги аниқланмаган.
Шунга қарамай, ҳомиладорлик вақтида дориларни қабул қилиш бўйича одатдаги чораларга риоя қилиш керак.
Айниқса ҳомиладорликни И уч ойлигида Амброксолни қўллаш тавсия қилинмайди.
Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига киради, шунинг учун уни эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.
Болалар.
Болаларга 12 ёшдан бошлаб қўлланади.
12 ёшгача бўлган болаларга амброксолни бошқа дори шаклида қўллаш тавсия қилинади.
Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Бугунги кунда одамларда дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабарлар йўқ.
Дори дозасини ошириб юборилишидаги ва/ёки хато қўллангандаги симптомлар тўғрисидаги маълум бўлган якка хабарлардан амброксолни тавсия қилинган дозалардаги ножўя таъсирларига жавоб беради ва симпотамитик даволашни талаб қилади.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма 15 мг/2 мл.
10 дона ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш пичоғи билан бирга картон қутига жойланган.