Амбролонг

Таркиби:

75 мг амброксол гидрохлориди сақловчи – амброксол микрогранулалари (пеллетлар) – 268 мг. Таърифи: Оқ рангли желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ ёки оқ оч-сариқ тусдаги, қобиқ билан қопланган шарсимон шаклдаги микрогранулалар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Амброксол гидрохлориди Дори шакли: Таъсири узайтирилган капсулалар.

Препаратнинг савдо номи:

Амбролонг

Фармакалогик гуруҳи:

. Балғам кўчирувчи воситалар.

. Балғам кўчирувчи воситалар.

R05CB06

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар. Кунига бир капсуладан эрталаб ёки кечқурун, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик (сув, чой ёки шарбат) билан ичилади. Қўллаш давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у шахсий равишда белгиланади, лекин шифокорнинг кўрсатмасисиз 4-5 кундан ошмаслиги керак. Йўтал симптомлари кучайиши ҳолларида бемор шифокорга мурожаат қилиши лозим. Даволаш вақтида кўп миқдордаги суюқлик (чой, сув) истеъмол қилиш зарур, бу препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Амброксол яхши ўзлаштирилади. Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин: Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, айрим холлар холатлар – контактли дерматит, Квинке шиши, анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми ва Лаелл синдроми. Бошқалар: ҳолсизлик, бош оғриғи, дизурия, ринорея.

– амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; – ҳомиладорлик (И уч ойлиги) ва лактация даври; – меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги; – препаратни йўталга қарши дори восисталари билан бир вақтда қабул қилиш; – лактозани наслий ўзлаштираолмаслик; – 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб. Препаратни йўталга қарши воситалар билан мажмуавий қўлланганда, йўтал рефлексини сусайиши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак. Амброксолни юрак гликозидлари диуретиклар билан бирга қўллаш мумкин. Нокардиоселектив β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланиши, бронхоспазм оқибатида балғамни кўчиши ёмонлаши мумкин.

Буйраклар ёки жигар фаолияти оғир бузилишларида препарат қабули ўртасидаги интервални узайтириш лозим. Ҳомиладорликнинг И уч ойлигида ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг  ИИ ёки ИИИ уч ойлигида амброксол билан даволаш фақат даволовчи шифокор тавсиясига биноан мумкин. Препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари ривожланганда препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим. Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик ва ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлак ажралишини кучайиши бўлиши мумкин. Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Рецепциз

10 капсуладан контур-уяли ўрамда. 1, 3 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 100, 200, 500 ёки 1000 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.