Амброксол Софарма

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: амброксол гидрохлориди – 15 мг; ёрдамчи моддалар: сорбитол (Е420), метил парагидроксибензоати (Е218), пропил парагидроксибензоати (Е216), глицерол, пропиленгликол, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахарини, “Малина” суюқ эссенция; тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксоламброхол)

Препаратнинг савдо номи:

Амброксол Софарма

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи восита

Дори шакли:

сироп

тиниқ, оч-сариқдан кучсиз жигарранггача рангли, малина ҳидли сиропсимон суюқлик.

балғам кўчирувчи восита

R05CB06

Сўрилиши: меъда-ичак йўлларида деярли тўлиқ сўрилади, бунда сўрилиши тез бошланади ва плазмадаги максимал концентрацияга перорал қабул қилинганидан кейин 0,5 соатдан 3 вақт давомида эришилади. Тақсимланиши: тахминан 90% плазма протеинлар билан боғланади. Тўқималарда тез тақсимланади, бунда максимал концентрацияси ўпкаларда аниқланган. Метаболизми: асосан жигарда конъюгация орқали метаболизмга учрайди. Чиқарилиши: 90% гачаси буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида тўпланмайди. Кўкрак сути билан ажралади.

Нафас йўлларида қуюқ секретнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида балғам кўчишини ва йўтални енгиллаштириш учун ишлатилади.

Амброксол Софарма сиропи ичга, овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Амброксол Софарма сиропининг ножўя таъсирлари асосан ўткинчидир. Ножўя таъсирлар, шу жумладан бу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат этинг. Тез-тез (100 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): оғиз бўшлиғида ва томоқда сезувчанликни пасайиши, кўнгил айниши, таъмни ўзгариши. Тез-тез эмас (1000 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): оғизни қуриши, қусиш, диарея, диспепсия (меъдада дискомфорт, овқатлангандан кейин кекириш) ва қоринда оғриқ. Кам ҳолларда (10000 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): тери тошмалари, эшакеми, ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Номаълум тез-тезликда (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди): томоқни қуриши, анафилактоид реакциялар (терида тошма, қичишиш ёки эшакеми, танада шишлар, бўғилиш, хириллашлар каби тўсатдан аллергия), шу жумладан анафилактик шок, ангионевротик шиш (юз, лаб, тил, томоқни шиши, нафас олиш ва ютишни қийинлашиши), оғир тери реакциялари (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз (ТEН), ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз (ЎТEП)).

Агар Сизда қуйидагилар бўлса, Амброксол Софармани қўлламанг: Сиропнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса.Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Амброксол ва антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) бир вақтда қўллаш антибиотикнинг ўпка тўқимасидаги концентрациясини ошишига олиб келади.Амброксолни йўтални сусайтирадиган дори препаратларни билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз Улашиш: 2 127 Виеwс

100 мл сироп 125 мл сиғимли тўқ жигарранг “Пилфер пруф” типдаги шиша (ИИИ гидролитик синф) флаконларда. Флаконлар “Пилфер пруф” типдаги АЛКОзелл зичланган алюминий винтли қопқоқча билан беркитилади. 100 мл сироп 125 мл сиғимли тўқ жигарранг “Пилфер пруф” типдаги шиша ёки ПEТ флаконларда. Флаконлар “Пилфер пруф” типдаги АЛКОзелл зичланган полиетилен винтли қопқоқча билан беркитилади.

2 йил. Ўрам очилгандан кейин яроқлилик муддати – 1 (бир) ой.