Алюцит

Таркиби:

Фаол моддалар: Алюминий гидроксиди қуритилган гел (алюминий гидроксидига эквивалент) – 405 мг, магний гидроксиди – 100 мг, симетикон – 125 мг. Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол, маннитол, водород пероксиди, метилпарабен, пропилпарабен, лимон кислотаси, натрий сахарин, 95% этанол, қалампир ялпиз мойи, гуарон қатрони, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон.

Препаратнинг савдо номи:

Алюцит

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацидлар).

Дори шакли:

Суспензия

Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли суспензия.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита (антацидлар).

A02AX

меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайишларини олдини олиш   (мажмуавий даволаш таркибида).ўткир гастрит, сурункали гастритни зўрайиши босқичи;дифрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;рефлюкс-эзофагит;дуоденит;дискомфорт, метеоризм, эпигастрияда оғриқлар, жиғилдон қайнаши, нотўғри овқатланиш пайтида пайдо бўладиган нордон кекириш, алкоголни, қаҳвани, никотинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишда қўлланилади.

Ичга қабул қилиш учун суспензия. Қўллашдан аввал суспензияли флаконни яхшилаб чайқатинг. Катталарга 2 чой қошиқда (10 мл) овқатдан 30-40 минут олдин суткада 4 марта (агар шифокор бошқача кўрсатма бермаган  бўлса) қабул қилиш керак. Рефлюкс- эзофагитда препаратни шунингдек 2 чой қошикдан (10 мл) овқатдан бир соат кейин қабул қилинади. Эпизодик қўлланганида (нотўғри овқатлангандаги дискомфорт) 2 чой қошиқдан (10 мл) бир марта. Максимал суткалик доза 16 чой қошиқ (80 мл). 10 ёшдан катта болалар учун бир чой қошиқдан (5 мл) суткадан 2 марта овқатдан 1 соат кейин (агар шифокор бошқача кўрсатма бермаган бўлса).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда юқори дозаларда қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм билишни ўзгариши. Моддалар алмашинуви томонидан: препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда  юқори дозаларда қабул қилинганда алюминийни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ва уни суякларда тўпланишини бузилиши билан боғлиқ остеомаляция кузатилиши мумкин, узоқ вақт қўлланганда гипофосфотемияни ривожланиши мумкин бўлиб, у оғирроқ шаклларда анорекцияга, мушак ҳолсизлигига ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин. Бошқалар: артралгиялар, Алцгеймер касаллигини зўрайиши (кекса одамларда).

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; – 10 ёшгача бўлган болалар; – ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш.

Препаратни тетрациклин қатори антибиотиклари, витаминлар, дигоксин, Ҳ2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониозид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол бирон бир вақтда қўлланганда уларнинг терапевтик самарасини пасайтириш қобилиятига эга.

Препаратни жигар ва марказий нерв тизими касалликларига, алкоголизм ва тутқаноқ билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда қабуллар ўртасида интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак. Зарурат бўлганида препарат буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга ва кекса ёшдаги пациетларга ўта эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокорни назорати остида  буюрилади. Препаратни узоқ қўлланганда қонда фосфор ва магний миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади. Препарат пациентни психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Куруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: калций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, ноадекват хулқ) Даволаш: зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Рецепциз

Суспензия флаконларда 90 мл, 100 мл, 150 мл, 200 мл дан.

3 йил.