Алтабор

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: танин кислотаси ва қуруқ моддага ҳисобланганда 20 мг алтабор; ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), лимон кислотаси моногидрати, пектин (цитрусли), кукунсимон “Абрикос” ароматизатори (абрикос аромати, малтодекстрин, гумиарабик, триацетилглицерин, триетилцитрат), магний стеарати, талк, натрий сахарини.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алтабор

Препаратнинг савдо номи:

Алтабор

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар. Вирусларга қарши воситалар. Бошқалар.

Дори шакли:

таблеткалар

овал шаклли, икки томонлама қавариқ юзали, аротамизатор борлиги сабабли ўзига хос ҳидли, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранглигача бўлган доғлари бўлган таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар. Вирусларга қарши воситалар. Бошқалар.

Алтабор грипп, ўткир респиратор вирусли инфекцияни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Профилактика учун Алтабор препарати 2 таблеткадан суткада 3 марта қўлланади. Препарат оғиз бўшлиғида аста-секин шимилади. Профилактика давомийлиги 7 кунни ташкил этади. Даволаш учун Алтабор препарати 2 таблеткадан суткада 4 марта қўлланади. Препарат оғиз бўшлиғида аста-секин шимилади. Даволаш давомийлиги 7 кунни ташкил этади. Болалар Препаратни болаларда қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун Алтабор препаратини 14 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Алтаборни қабул қилиш вақтида кўнгил айниши, юмшоқ танглийни қичишиши ва аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига, таркибида танин сақловчи дори воситаларига юқори сезувчанликда Алтабор препаратини қўллаш мумкин эмас.

Асоси полифенол бўлганлиги туфайли, Алтабор таблеткалари металл тузлари (алюминий, висмут, темир кабилар) билан комплекслар ҳосил қилади, бу препаратнинг фармакологик фаоллигини йўқолишига олиб келади.

Препаратни алмагел, висмут препаратлари, темир ва таркибида металл ионларини сақловчи бошқа дори воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Препарат таркибида сорбит сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентлар уни қўлламасликлари керак. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун Алтабор препаратини ушбу пациентлар тоифасида қўллаш мумкин эмас. Эмизикли аёлларга препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти Маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида дозани ошириб юборилиши терида аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Сунъий равишда қусишни чақириш ёки меъдани ювиш тавсия этилади. Симптоматик даволаш кўрсатилган.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда; 2 блистер қутида; 20 ёки 60 таблеткадан биринчи марта очиш назорати бўлган қопқоқли пластик контейнерда.

2 йил.