Алсата 10рецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: серратиопептидаза гранулалари* – 11,0 мг; (*10% йўқотилиши мумкин бўлган қиймати ҳисобга олинган); ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, дикалций фосфати, тозаланган сув**, тозаланган талк, магний стеарати, натрий крахмал глюконати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза, изопропил спирти**, дихлорметан**, титан диоксиди, полиетиленгликол-6000. (** тайёр маҳсулотнинг таркибида мавжуд бўлмайди).

Тасир этувчи модда(ХПН):

) серратиопептидаза

Препаратнинг савдо номи:

Алсата-10

Фармакалогик гуруҳи:

протеолитик фермент

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

протеолитик фермент

M09AV

Препарат меъда орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади ва ичакда сўрилади. Препарат меъда ширасида фаолсизланмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришади. Серратиопептидаза фаол шаклда қон оқимига етади, шунингдек сафро билан ҳам фаол шаклда чиқарилади ва оз миқдорда сийдикда аниқланади.

жарроҳлик касалликлари: пайларни чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар;пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтиради ва трансплантатларни кўчиш (битмаган) жойда микроциркуляцияни тиклайди;ЛОР аъзоларининг касалликлари: ёпишқоқ секретни ҳосил бўлиши билан кечадиган;тери касалликлари: ўткир яллиғланган дерматозлар;аёллар жинсий аъзоларининг ва сут безларининг касалликлари: гематомалар, сут безларида димланиш;мушак ва бўғим оғриқлари;юзаки тромбофлебитда қўлланади.

Серратиопептидаза таблеткаларда одатда кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Таблеткаларни овқатланиш вақтида кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси касалликнинг характерига ва динамикасига, шунингдек пациентни индивидуал хусусиятлари боғлиқ.

Серратоипептидаза таблеткаларини, одатда қисқа муддат қабул қилганда ножўя самараларисиз яхши ўзлаштирилади. Агар Сизда қон ивишини бузилиши ёки икки ҳафта давомидаги белгиланган режали операциялар бўлса препаратни ишлатиш тавсия қилинмайди. Препарат айрим ножўя самараларга эга бўлиб, улар одамларга турлича таъсир қилиши мумкин. Қуйида кўпинча препаратни қабул қилиш билан боғлиқ ножўя самараларнинг айримлари келтирилган: анорекция; меъдада дискомфорт, кўнгил айниши Тери тошмалари каби юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатинг. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Серратоипептидазага ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Қон ивишини бузилиши ва/ёки қон кетишларга мойиллик. Жигар ва/ёки буйрак касалликлари билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни болаларда қўллаш тажрибасини йўқлиги туфайли, уни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қаътий назорати остида буюриш мумкин.

Препарат бир вақтда қўлланганда бевосита ва билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш зарур бўлганида уларни қатъий шифокор назорати остида қўлланади ва зарур ҳолатларда антикоагулянтларни дозаларига тузатиш киритилади.

Коагулопатиялар (қон ивишини бузилиши): Серратиопептидаза қонни ивишига халақит қилиши мумкин, шунинг учун айрим тадқиқотчилар, бу коагулопатияларни ёмонлашишига олиб келишидан хавотирланади. Агар Сизда коагулопатия бўлса, Алсата препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг. Операция: Серратиопептидаза қон ивишига халақит қилиши мумкин. Бу эса операция вақтида ва операциядан кейин қон кетишини кучайтириши мумкинлиги тўғрисида хавотирлик мавжуд. Алсата препаратини қўллашни режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта олдин тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Серратиопептидазани ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатилиши етарли даражада маълум эмас. Хавфсизлик мақсадида қабул қилишдан сақланинг. Препарат ҳомилага тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсир кўрсатмайди, аммо Алсата препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қатъий назорати остида буюриш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда, пациентларда препаратнинг ножўя самарларини кучайиши аниқланган. Препарат дозасини аҳамияти даражада оширилганда пациентларда ички қон кетиши ривожланган. Махсус антидиоти йўқ. Препарат қабулини тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан алюмин фолгали стрипда. 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.