Алмагел Нео

Таркиби:

Фаол моддалар: Суспензия 5 мл (бир ўлчов қошиғи) қуйидагиларни сақлайди: Алюминий гидроксиди               340 мг Магний гидроксиди                     395 мг Симетикон                                    36 мг Суспензия 10 мл (1 пакетча) қуйидагиларни сақлайди: Алюминий гидроксиди               680 мг Магний гидроксиди                     790 мг Симетикон                                    72 мг Ёрдамчи моддалар: водород пероксиди эритмаси (30%), сорбитол, натрий сахарини, гидроксиетилцеллюлоза, лимон кислотаси моногидрати, этилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, пропиленгликол, макрогол 4000, апелсин хушбўйи, этанол 96%, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Алмагел Нео

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия.

оқ ёки деярли оқ рангли, апелсин ҳидига эга суспензия.

A02AF02

Алмагел Нео меъда ва ўн икки бармоқли ичак яллиғланганида, оғриқ, кислоталилик, ачишиш, газларнинг тўпланишидан зўриқиш ва оғирликни енгиллатиш, жумладан меъда ва ўн икки бармоқли ичакни дори воситалари келтириб чиқарган яраларида, меъданинг ичидагисини қизилўнгачга қайтишида қўлланади. Фақат ўзини ёки бошқа дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.

Катталар ва 14 ёшдан ёшган болалар: Одатдаги тавсия этилган дозаси 2 ўлчов қошичасини ташкил этади ёки бир пакетчадан кунига 4 марта овқатдан 1 соатдан кейин ёки ухлашдан олдин қабул қилинади. Меъданинг ичидагиси қизилўнгачга қайтадиган ва тўш ортида кучли оғриқ ва ачишиш чақирадиган рефлюкс-эзофагитда препаратнинг дозасини 3 ўлчов қошиқчага ошириш мумкин ёки бир пакетчадан кунига 4 марта овқатдан 1 соатдан кейин ва ухлашдан олдин қабул қилиш мумкин. Суткада 12 ўлчов қошиқчасидан ёки олтита пакетчадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Даволаш давомийлиги 2-3 ҳафтани ташкил этади, ва агар касалликнинг симптомлари ўтиб кетмаса, шифокор билан маслахатлашиш ўринлидир. 14 ёшгача бўлган болалар: 14 ёшгача бўлган болаларга дори препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уни қўллаш хавфсизлигига нисбатан маълумотлар етарли эмас. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар – препаратни шифокор билан маслахатлашгандан сўнг қўллашлари керак. Алмагел Нео препаратини суюлтирилмаган холда қабул қилган афзал. У қабул қилинганидан сўнг ярим соат давомида суюқликларни қабул қлиш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.

Хар қандай дори воситаси каби, Алмагел Нео ҳам гарчи улар ҳаммада ҳам намоён бўлмасада ножўя реакцияларни чақириши мумкин. Бу дори воситаси қабул қилинганида қуйида таърифланган ножўя реакциялардан баъзилари юз бериши мумкин. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас – таъм сезишни бузилиши, ич кетиши. Тез-тезлиги номаълум – қабзият. Иммун тизими томонидан бузилишлар Кам – эшакеми, аллергик реакциялар Нерв тизими томонидан бузилишлар Кам – алюминий ва/ёки магний билан захарланиш, асосан буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда кузатилади. Жуда кам – хотирани сусайиши, Алцгеймер касаллигида бемор ахволини ёмонлашиши кузатилади. Агар бирон бир ножўя реакция жиддийлашса, ёки Сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, илтимос шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Алмагел Нео қуйидагиларда қўлланмайди: препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки бирон-бир ёрдамчи моддасига аллергия (ўта юқори сезувчанликда);агар Сизда оғир даражадаги буйрак касалликлари бўлса, хусусан агар сиз гемодиализ олаётган бўлсангиз;агар Сизнинг қонингизда фосфор миқдори кам бўлса. 14 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллашдан сақланиши керак, чунки бу ёшда препаратни хавфсиз қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Агар Сиз юқорида таърифланганлардан бирортасига ишонч хосил қилмасангиз, шифокорингиздан сўранг.

Агар Сиз бошқа дори воситалари, шу жумладан шифокор томонидан буюрилмаган дори воситаларни қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Антацидлар баъзи антибиотиклар (тетрациклин ва доксациклин), замбуруғли касалликларни даволаш учун қўлланадиган воситалар (кетоконазол ва итраконазол), ципрофлоксацин, норфлоксацин, офлоксацин, левотироксин, остеопорозни даволаш учун қўлланадиган воситалар (клоронат, алендронат, риседронат), вирусларга қарши препаратлар (атазанавир, тифонавир, фозампренавир), аллопуринол, габапентин, пеницилламин, соталол, фенитоин ва бошқалар каби, бир вақтда қабул қилинадиган бошқа препаратларни меъда ёки ичакда сўрилишини камайтиради ёки қондаги концентрацияларини пасайтиради. Бу уларнинг самараларини камайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун Алмагел Нео ва бошқа дори воситаларни қабул қилиш орасидаги интервал камида 2 соат бўлиши керак. Алмагел Нео препаратини қўллаш ва овқат, ичимликлар ва алкоголни истеъмол қилиш. Препарат билан даволаниш вақтида препаратнинг таъсири камайиши туфайли, алкогол ва кофеин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

агар Сизда буйрак касалликлари бўлса, бу препаратни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, қонда алюминий ва магнийнинг миқдори ошиши мумкин, бу нерв тизимини шикастланишига олиб келиши мумкин;препаратни узоқ вақт давомида қўллаш, Алцгеймер касаллигида беморнинг ахволини ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак;препарат узоқ муддат қабул қилинганида организмга овқат билан фосфор ва калийни етарлича киришни таъминлаш керак, чунки алюминий меъда-ичак йўлларидан фосфатларни сўрилишини пасайтиради ва сийдик билан калцийни ажралиб чиқишини оширади, бу остеомаляцияни (суякларни юмшашини) ривожланиши учун шароит яратиш мумкин, бу суякларда оғриқ ва холсизликка шикоятлар билан намоён бўлади;агар касаллик симптомлари 5-7 кун давомида ўзгаришсиз қолса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препарат билан узоқ вақт давомида даволанганда вақти-вақти билан шифокор назоратидан ўтиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Агар Сиз препаратни буюрилганига дозасига нисбатан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Суспензиянинг катта миқдори бир марта қабул қилинганида препаратнинг дозаси ошириб юборилганлиги хақида маълумотлар йўқ. Бироқ катта дозалари узоқ муддат қўлланганида, қонда магнийнинг концентрацияси ахамиятли даражада ошиши мумкин, бу оғизда ёқимсиз таъм, тез толиқиш, қизариш, озиб кетиш, мушакларда оғриқ ва увишиши, мушакларни бўшлиги, асабийлик ва ўзини ноадекват тутишга олиб келади. Ножўя симптомлар пайдо бўлганида Сиз зудлик билан шифокорга ёки тиббий муасассаларга мурожаат қилишингиз керак.

Рецепциз

170 мл дан шиша флаконларда ёки полиетилентерефталат флаконларда; 200 мл дан шиша флаконларда ёки полиетилентерефталат флаконларда. Бир флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. 10 мл дан кўп қаватли фолга пакетчаларда. 10 ёки 20 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Икки (2) йил. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.