Аллохол

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: қорамолнинг қуруқ сафроси – 80 мг, қуритилган саримсоқпиёз – 40 мг; фаоллаштирилган кўмир – 25 мг; газанда барглари – 5 мг; ёрдамчи моддалар (ядро): магний оксиди – 11 мг, картошка крахмали – 43 мг, талк –        3 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1 мг, калций стеарати – 2 мг. ёрдамчи моддалар (қобиғи): сахароза (қанд) – 164 мг, магний гидрокарбонати (магний карбонат асоси) – 35 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 2 мг, титан диоксиди –     3 мг, повидон (поливинилпиролидон) – 2 мг, талк – 3 мг, тропеолин О бўёвчиси – 0,04 мг, асалари муми – 0,2 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Аллохол

Фармакалогик гуруҳи:

сафро ҳайдовчи восита.

думалоқ, икки томони қавариқ, оч-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида уч қават: ядроси – кулранг-қора рангли доғли, ўрта қавати – оқ рангли, ва ташқи – оч сариқ рангли кўринади.

сафро ҳайдовчи восита.

A05AX.

Аллохол МИЙ да яхши сўрилади. Аллохолнинг таркибидаги ҳолат ва хенодезоксихолат кислоталари жигарда метаболизмга учрайди: аминокислоталар билан конъюгацияга учрайди, сафрога секрецияланади, у ердан яна ичакка чиқарилади, сўнгра қисман қайта сўрилади; қолган қисми ичак орқали чиқарилади.

Сурункали реактив гепатит, холангит, тошсиз (калкулёз бўлмаган) холециститда, ўт чиқариш йўлларининг гипокинетик тур бўйича дискенезияси, атоник қабзият, постхолецистектомик синдромида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин, 1-2 таблеткадан суткада 3-4 марта 3-4 ҳафта давомида буюрилади. 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 3 марта (овқатдан кейин) 3-4 ҳафта давомида буюрилади. Такрорий даволаш курслари 3 ойлик интервал билан ўтказилади.

Диарея, аллергик реакциялар, қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.

Алюмин гидроксид сақловчи препаратлар, колестирамин, колестипол препаратнинг сўрилиши ва самарасини камайтиради. Бир вақтда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни она учун фойда, ҳомила ёки бола учун хавфдан юқори бўлганида, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни она учун фойда, ҳомила ёки бола учун хавфдан юқори бўлганида, шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, терини қичишиши кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Рецепциз

қобиқ билан қопланган таблеткалар

4 йил.