Аллокин алфарецепт билан

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1,0 мг аллоферон [гистидил-глицил-валил-серил-глицил-гистидил-глицил-глутаминил-гистидил-глицил-валил-гистидил-глицин].

Тасир этувчи модда(ХПН):

гистидил-глицил-валил-серил-глицил-гистидил-глицил-глутаминил-гистидил-глицил-валил-гистидил-глицин.

Препаратнинг савдо номи:

Аллокин-алфа

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши ва иммуномодулятор восита

Дори шакли:

тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ рангли лиофилизация қилинган кукун ёки ғовакли модда. Гигроскопик.

вирусларга қарши ва иммуномодулятор восита

J05AX, L03A

Одам папилломаси онкоген вируслари билан чақирилган сурункали папилломавирус инфекцияси, сурункали қайталанувчи герпес 1 ва 2 типлари, ўткир В гепатитининг ўртача оғир (сариқ) шаклининг мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври (бу вақтда даволаниш тўхтатилади), яққол намоён бўлган аутоиммун касалликлар. Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Сурункали рецидив генитал герпесни даволашда ацикловир ва унинг хосилалари билан мажмуада буюрилиши мумкин (препаратлар турли таъсир механизмига эга ва улар вирус инфекциясини даволашда бир бирини тўлдиради). Ўткир В гепатитида препарат умум қабул қилган олинган асосий даволаш фонида буюрилади. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Аллокин-алфа онкоген тури вируси томонидан чақирилган папилломавирус инфекциясини даволаш учун монотерапияда, бачадон бўйни ва аногенитал сохани клиник ва субклиник шикастланишлари бўлмаганида тавсия этилади. Онкоген тури вируслари томонидан чақирилган қўзғатган, бачадон бўйни ва аногенитал сохани  клиник ва субклиник шикастланиш шаклларини папилломавирус инфекциясини мажмуавий даволашда тавсия этилади. 1 ва 2 турдаги рецидив сурункали герпесни даволашни, касалликни илк белгилари пайдо бўлиши билан бошлаш тавсия этилади. В гепатитида – сариқлик пайдо бўлганидан кейин 7 кундан кечиктирмай даволашни бошлаш керак. Ательени бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири Бош айланиши пайдо бўлганда, ательени бошқариш ва техника билан ишлашдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 8°С гача ҳароратда сақлансин.

Хозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш холатлари кузатилмаган.

Рецепт бўйича

Тери остига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 1,0 мг. Рангсиз шиша ампулада 1,0 мг. 1, 2, 3, 5 ёки 10 ампула контур уяли ўрамга жойланган. бўлинмаларга бўлинган ўрамга солинади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

2 йил.