Аллержи Табсрецепт билан

Таркиби:

Таъсир этувчи модда Фексофенадин гидрохлорид – 120/180 мг Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, повидон, метилпарабен, пропилпарабен, талк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, аэросил, натрий кроскармеллозаси, ФC4С бўёғи, талк, Понсо – 4Р (120 мг) бўёғи, Сансет (180 мг) сариқ бўёғи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Фексофенадин гидрохлорид

Препаратнинг савдо номи:

Аллержи Табс

Фармакалогик гуруҳи:

Антигистамин восита.

Дори шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

120 мг – Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, пушти рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар. 180 мг – Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, бир томонида бўлиш чизиғи бўлган тўқ-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антигистамин восита.

R06AX26

Сўрилиши: фексофенадин оғиз орқали қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва 2-6 соат ўтгач плазмада энг юқори концентрацияга етади. 60 мг дозада, эритма ҳолида оғиз орқали қабул қилинганидан кейин Смах нинг ўртача қиймати 209 нг/мл ташкил этади. Ҳар 12 соатда (10 доза) оғиз орқали эритма кўринишида 60 мг дозада препарат қабул қилаётган кўнгиллилар орасида мувозанат концентрациясининг ўртача кўрсаткичи 286 нг/мл ни ташкил қилган. 120 мг дан суткада 2 марта қабул қилинганида фексофенадиннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли кўринишда бўлади. Метаболизми, тарқалиши ва чиқарилиши: 60 мг дан суткада 2 марта оғиз орқали қабул қилинганида яримчиқарилиш (Т1/2) даври тахминан 14,4 соатни ташкил этади. Катта ёш гуруҳида (65 ёшдан катталарда) яримчиқарилиш даврининг кўрсатгичлари бошқа кўнгиллилардаги билан бир хил. Болаларда препарат оч қоринга 30 мг, 60 мг дозада қабул қилинганида яримчиқарилиш даври 18 соатни ташкил қилади. Оқсиллар билан боғланиши 60-70% ни ташкил қилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 5% метаболизмга учрайди. Қабул қилинган дозанинг 80% ахлат билан, 11% сийдик билан чиқарилади.

Мавсумий аллергик ринит ва пичан иситмаси (поллиноз), шунингдек сурункали идиопатик эшакемини симптоматик даволаш. Аксириш, ринорея, томоқ ва бурун соҳасида қичишиш, кўзни таъсирланишини бартараф этади.

Аллержи Табс ичга, сув билан бирга, овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади. Мавсумий аллергик ринит ва пичан иситмаси (поллиноз) катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этиладиган доза суткада бир марта 120 мг ни ташкил қилади. Сурункали идиопатик эшакемида катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этиладиган доза суткада бир марта 180 мг ни ташкил қилади. Аллергик ринит ва идиопатик эшакемида 6 ёшдан 11 ёшдаги болаларда тавсия этиладиган Аллержи Табс дозаси 1-2 марта суткада 30 мг ташкил қилади. Болаларга буйрак функциясини бузилишида тавсия этиладиган бошланғич доза бир марталик 30 мг дан буюрилади.

Клиник текширувларда кузатилган ножўя таъсирлари енгил ва тез ўтиб кетувчи бўлган. Энг кўп бош оғриш, кўнгил айниши, бош айланиши, толиқиш, чарчоқлик кузатилган.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик 6 ёшга етмаган болалар.

Антацидлар фексофенадиннинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Фексофенадин гидрохлориди ва алюминий ёки магний сақловчи антацидларни қабул қилиш орасидаги тавсия этиладиган вақт интервали 2 соатни ташкил қилади. Эритромицин ёки кетоконазол бир вақтда қабул қилинганида фексофенадиннинг плазмадаги концентрацияси 2-3 марта ошиши мумкин.

6 ёшдан кичик болаларда фексофенадинни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Кекса ёшдаги шахсларда (65 ёшдан катта), шунингдек жигар ва буйракларнинг фаолияти бузилган беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Ҳомиладорлар ва эмизикли оналарда фексофенадиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик даврида фексофенадин фақат она учун потенциал фойдаси, ҳомила учун мумкин бўлган хавфидан юқори бўлгандагина қўлланиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш буюрилади. Қондан  фексофенадин гидрохлоридни чиқариб ташлаш учун гемодиализни қўллаш самара бермайди.

Рецепт бўйича

6 ёки 10 плёнкали қобиқ билан қопланган таблеткадан ПВХ/алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Улашиш: 5 189 Виеwс