Аллергодил (Аллергодил)

Таркиби:

1 флакон (6 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азеластин гидрохлориди – 3 мг; ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, сорбитол, натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азеластин (азеластине)

Препаратнинг савдо номи:

Аллергодил (Аллергодил)

Фармакалогик гуруҳи:

аллергияга қарши восита (Н-гистамин рецепторларнинг блокатори).

Дори шакли:

кўз томчилари, эритма

кўзга кўринадиган механик киритмалардан ҳоли бўлган тиниқ, рангсиз эритма.

аллергияга қарши восита (Н-гистамин рецепторларнинг блокатори).

S01GX07

катталар ҳамда 4 ёш ва ундан ошган болаларда мавсумий аллергик конъюнктивитни олдини олиш ва даволаш;катталар ҳамда 12 ёш ва ундан ошган болаларда мавсумий бўлмаган (йил бўйи кузатиладиган) аллергик конъюнктивитни даволаш учун қўлланади.

Мавсумий аллергик конъюнктивит: шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, ва катталар 4 ёшдан бошлаб болаларга ҳар бир кўзга 1 томчидан кунига 2 марта томозилади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозаси ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 4 мартагача оширилади. Препарат касалликнинг симптомлари йўқолгунича қўлланади, аммо 6 ҳафтадан ошмаслиги керак. Тахмин қилинаётган аллергеннинг таъсири аниқланганида препарат профилактика мақсадида қўлланади. Мавсумий бўлмаган (йил бўйи кузатиладиган) аллергик конъюнктивит: шифокорнинг бошқа тавсиялари бўлмаса, катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларга ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) томизилади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозаси ҳар бир кўзга бир томчидан кунига 4 мартагача оширилади. Препаратни қўллаш давомийлиги – 6 ҳафтадан ошмасин.

Ножўя самараларни ривожланиш частотаси қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез: ≥ 1/10; тез-тез: < 1/10 ≥ 1/100; тез-тез эмас: < 1/100 ≥ 1/1000; кам ҳолларда: < 1/1000 ≥ 1/10000; жуда кам ҳолларда: < 1/10000. Марказий нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – оғизда аччиқ таъми; Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез – кўзларни ўтиб кетувчи бироз таъсирланиши; Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (қичишиш ва тошма кабилар).

Препаратнинг фаол моддаси ёки бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган. Бошқа кўз томчилари билан ёндош даволанганда уларни кўзларга камида 15-минутлик интервал билан томизиш керак.

Ушбу препарат кўз инфекцияларини даволаш учун мўлжалланмаган. Бензалконий хлориди кўзларни таъсирланишини чақириши мумкин. Юмшоқ кўз линзалари билан контактда бўлишдан сақланиш керак. Контакт линзаларни қўллашдан олдин уларни ечиш керак ва препарат томизилгандан сўнг камида 15 минут ўтгач яна тақиш мумкин. Ушбу тавсиялар рангсиз юмшоқ контакт линзаларга тегишли.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препарат терапевтик дозалардан анча юқори дозаларда перорал буюрилганида ҳомилага ножўя таъсири аниқланган, шу сабабли ҳомиладорлик вақтида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Азеластин кўкрак сутига катта бўлмаган миқдорларда ўтади. Шунинг учун лактация даврида Аллергодил препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганидан сўнг ўзига хос реакцияларни ривожланиши номаълум, препарат кўз томчилари шаклида қўлланганида дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Одамларда азеластин гидрохлоридининг токсик дозаларини қўллаш тажрибаси йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган текширишларга асосланиб, дозаси ошириб юборилганида ёки интоксикацияда марказий нерв тизими томонидан бузилишларни кутиш мумкин. Бундай бузилишларни даволаш симптоматик бўлиши керак. Маълум антидоти мавжуд эмас.

Рецепциз

0,05% кўз томчилари. Эритма 6 мл дан зичлиги юқори бўлган оқ рангли полиетилен қалпоқчали, зичлиги паст бўлган полиетилен томизгичли, зичлиги юқори бўлган ярим тиниқ полиетилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Флакон очилганидан сўнг препаратни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.