Аллеграрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: цетиризин гидрохлориди 10 мг. ёрдамчи моддалар:маккажўхори крахмали, нипагин нипазоли, лактоза, талк, магний стеарати, қобиқ: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, талк, карнауб ёки асалари мўми.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Цетиризин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Аллегра

Фармакалогик гуруҳи:

Аллергияга қарши воситалар.

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аллергияга қарши воситалар.

R06AE07

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Смах) 1 соат давомида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организм тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг оз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2)  катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишадиган дерматозлар, эшакеми, ангионевротик Квинке шишида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулга буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин яхшироқ). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза 20 мг, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун). Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйраклар фаолияти нормада бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Уйқучанлик, кам- оғиз, бурун, ҳалқум, шиллиқ қаватини қуриши, қуруқ йўтал, томоқда оғриқ; диспептик ҳоллатлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диария, иштаҳани кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, кўп терлаш, сийдикни тутилиши кузатилиши мумкин. Жуда кам- ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври. Препаратга юқори сезувчанлик.

Алкогол ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида, уларнинг сусайтирувчи таъсири аҳамиятли кучаяди.

Даволаш вақтида юқори диққат ва тезкор реакция талаб қилинадиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, алкогол ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: оғизни қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийдикнинг тутилиши, қабзият, безовталик, таъсирчанлик. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг дан.

3 йил.