АЛКАИН*рецепт билан

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 мг проксиметакаин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: 0,1 мг бензалконий хлориди (консервант), глицерин, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди (рН бошқариш учун), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пропаракаин гидрохлориди (проксиметакаин гидрохлориди)

Препаратнинг савдо номи:

АЛКАИН*

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

Дори шакли:

0,5% ли стерил офталмологик эритма

рангсиздан бироз сарғиш ёки жигарранггача бўлган тиниқ эритма.

маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

S01HA04.

Проксиметакинни маҳаллий қўллангандан кейин тўқималарга ва плазмага сўрилади ва эстеразалар билан тезда гидролизланади, аммо юқори дозалари ножўя самараларни сабачиси бўлиши мумкин. АЛКАИН* офталмологик эритмасини қўллангандан кейин анестезиянинг таъсири 30 секунд давомида бошланади ва нисбатан қисқа вақт давомида (тахминан 15 минут) давом этади.

АЛКАИН офталмологик эритмаси проксиметакаин гидрохлориди сақлайди ва маҳаллий анестетик ҳисобланади. АЛКАИН офталмологик эритмаси офталмологик муолажаларда кўз ички босимини тонометрик ўлчаш, ёт жисмларни ва чок ипларини олиб ташлаш, конъюнктивадан ва шохпардадан таҳлил учун суртмани қиртишлаб олиш, гониоскопик текширишлар ва юзаки анестезия талаб қилинадигани бошқа ҳолларда юзаки анестезия учун мўлжалланган.

Тонометрияни бажаришда ва қисқа давомийликдаги муолажаларда муолажадан бевосита олдин 1-2 томчидан томизилади. Унчалик катта бўлмаган ёт жисмни ёки чок ипини олиб ташлаш каби жарроҳлик аралашувларида 1-2 томчидан ҳар 5-10 минутда 1-2 томчидан (1-3 дозада) ҳар 5-10 минутда томизилади. Катарактани олиб ташлашда узоқ анестезия зарур бўлганида 1-2 томчидан (3-5 дозада) томизилади. Болаларда қўлланилиши Офталмологик проксиметакаин гидрохлориди эритмасини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланган. Проксиметакаин гидрохлоридини ишлатиш катталарда ва ўн икки ёшдан катта болаларда мувофиқ ва яхши назоратланган тадқиқотлар билан ва чақалоқларда ва бошқа педиатрик пациентларда хавфсизлиги бўйича маълумотлар билан тасдиқланади. Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши АЛКАИН офталмологик эритмасини хавфсизлиги ва самарадорлиги жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда аниқланмаган. Офталмологик ишлатиш учун мўлжалланган. Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатинг. Қопқоғи олингандан кейин, агар қопқоқни очишдан ҳимояланган ҳалқаси сусайган бўлса, уни препаратни қўллашдан олдин ечинг. Пипеткани учини ва эритмани ифлосланишини бартараф қилиш учун пипеткани учи қовоқларга ва уни атрофидаги бошқа юзаларга тегиб кетмаслигига эътибор қилиш керак. Препарат ишлатилмаса флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш керак. Қўллангандан кейин бурун-ёш йўлларини окклюзияси ёки қовоқларни яхшилаб ёпиш тавсия қилинади. Бу кўз йўллари орқали қўлланадиган тиббий препаратларни тизимли сўрилишини қисқартириши мумкин ва тизимли ножўя ҳолатларни камайишига олиб келади. Агар биттадан кўп офталмологик препаратларни қўллашга зарурат бўлса, уни камида 5 минутлик оралиқда қўллаш лозим. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш лозим.

Қуйидаги ножўя кўринишлар қайд қилинган. Мавжуд бўлган маълумотлар бўйича уларни тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас. Ҳар бир тизим-аъзолар синфи бўйича ножўя ҳолатлар уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.

Препаратни фаол ингредиентига ва ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган; аммо ҳеч қандай аҳамиятли ўзаро таъсирлар кузатилмайди.

Офталмологияда юзаки анестезия учун буюрилади. Инекция учун эмас.Маҳаллий анестетикни юрак касалликлари ёки гипертиреози бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим.Маҳаллий анестетикни узоқ вақт қўллаш анестезияни давомийлигини қисқартириши мумкин.Узоқ қўллаш шохпардани эпителийсига токсик таъсир қилиши ва у эпителиал шикастланиш кўринишида намоён бўлиши мумкин, улар шохпарданинг қайтмас шикастланишига олиб келиши мумкин.Препаратни узоқ вақт қўллаш битишни секинлаштириши мумкин.Пациентлар анестетикни самараси туфайли уларнинг кўзлари сезувчан бўлмай қолади ва шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш ва кўзларни тасодифан шикастланишидан сақланиш лозим.Анестезия вақтида кўзларни таъсирловчилардан, ишқаланишидан ва ёт жисмларни тушишидан ҳимоя қилинг. Узоқ анестезиядан, катарактани олиб ташлангандан кейин кўзларни боғлов билан ёпиш лозим.Проксиметакаин аллергик контакт дерматитини сабабчиси бўлиши мумкин. АЛКАИН офталмологик эритмани тери билан тўқнашишидан сақланиш лозим.АЛКАИН офталмологик эритмаси бензалконий хлориди сақлайди, у кўзларни таъсирланишини ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини сабабчиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари анестетик самара тўлиқ тугамагунича контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.

2ºС дан 8ºСгача бўлган ҳароратда совуткичда сақлансин. Биринчи очилгандан кейин 4 ҳафтадан сўнг йўқ қилиш керак.

АЛКАИН офталмологик эритмасини дозасини ошириб юборилишида кўз(лар)ни илиқ сув билан ювиш мумкин. Дозани ошириб юборилишида ёки тасодифан ютиб юборилганда тизимли таъсири марказий нерв тизимини таъсирланиши (МНТ) кўринишида пайдо бўлиши мумкин ва у ўз ичига асабийлашиш, тремор ёки тиришишларни олади; шундан кейин МНТ бостирилиши келади, у ҳушдан кетишга ва респиратор депрессияга олиб келиши мумкин. Препаратни тизимли таъсирини даволаш симптоматик ва тутиб турувчи тарзда бўлиши керак.

Шифокор рецепти бўйича

15 мл дан паст зичликдаги полиетилен “Дроптаинер™” флакон томчилагичда. 1 та флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

30 ой.