Алифлокс ОЗрецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 200 мг офлоксацин, 500 мг орнидазол; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, повидон, натрий кроскармелозаси, метилпарабен, пропилпарабен, талк, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди; қобиғининг таркиби: титан диоксиди, ПВПК-30, сув

Тасир этувчи модда(ХПН):

офлоксацин ва орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Алифлокс-ОЗ

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал ва протозойларга қарши воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

икки ёқлама қавариқли, оқдан оқ сарғиш тусли ранглигача, бир томонида рискали, капсуласимон шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

антибактериал ва протозойларга қарши воситалар.

J01RA09

Офлоксацин ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак тизимида деярли тўлиқ сўрилади, дори воситасининг биокираолишлиги 100% га етади, дори воситасининг дозасига қараб, қабул қилинганидан кейин 30-60 минут ўтгач қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришилади. Ўзгармаган ҳолда, асосан сийдик (90%) орқали чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан кейин орнидазол тез сўрилади. Қабул қилинганидан сўнг 3 соат ўтгач максимал концентрацияга эришилади. Плазма оқсиллари билан 15% дан камроғи боғланади. Биокираолишлиги – 90%. Препарат гистогематик, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқлардан осон ўтади, организмнинг суюқлик ва тўқималарига яхши ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (қабул қилинган дозанинг тахминан 4% ўзгармаган ҳолда), 22% ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 12-14 соатни ташкил қилади.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар (микроорганизм ва содда хайвонлар) чақирган аралаш инфекцияларни даволашда: – сийдик-жинсий тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик чиқариш йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари; – пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чақирган жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар; – Наемопҳилус инфлуэнзаэ ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рсеудомонас, легионела, стафилококклар чақирган нафас йўлларининг ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмония); – қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт-чиқарувчи йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз – амёбали дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, салмонеллез, шигелез; – қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида, агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рсеудомонас) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса; – оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит; – тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; – суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; – иммунтанқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш; – жарроҳлик инфекцияларини, айниқса гастроэнтерологияда, операциядан олдинги олдини олиш ёки операциядан кейинги даволаш; – гинекологик касалликларда қўлланади.

Алифлокс-ОЗ ичга чайнамасдан сув билан бирга қабул қилинади. Препаратни қабул қилиш овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. Алифлокс-ОЗ дозаси ва даволаш муддати микроорганизмларнинг сезувчанлигига, инфекцион жараённинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Катталар учун ўртача доза – 1 таблеткадан кунига 2 марта, даволаш давомийлиги – 7-10 кунни ташкил қилади. Касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан сўнг камида 3 кун даволашни давом эттириш тавсия қилинади.

Меъда-ичак тизими томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳа йўқолиши, диарея, қусиш; Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракат координациясини бузилиши, вақтинчалик ҳушдан кетиш, чарчоқлик, атакция, тиришишлар, онгнинг чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари; Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонининг камайиши (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения) кузатилади; Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия; Бошқалар: қонда креатинин даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубин фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия; Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема; Бошқа ножўя таъсирлари: гипогликемик дори воситаларини қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия.

Препарат ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқда, анамнезида марказий нерв тизимини шикастланишида (хусусан, бош мия жароҳатидан, импульсдан ёки марказий нерв тизимидаги яллиғланиш жараёнларидан кейинги) қўллаш мумкин эмас. Препаратни болаларга, ўсмирларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки Алифлокс-ОЗ ни бу гуруҳ беморларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Антацид ёки таркибида темир бўлган воситалар билан бирга қабул қилинганида, Алифлокс-ОЗ нинг самарадорлиги пасаяди, шунинг учун дори воситаси юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилинади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга қабул қилинганида, тиришишларнинг хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат чиқарилишини тормозлаб, токциклигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сақлаган эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд). Алифлокс-ОЗ кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

Алифлокс-ОЗ билан даволаш вақтида фотосенсибилизация хавфининг мавжудлиги сабабли бевосита қуёш нурларини тушишидан, ултрабинафша нурлари билан нурланишдан (симоб-кварц лампалари, солярий) сақланиш керак. Алифлокс-ОЗ амбулатор беморларда пневмонияни даволашда қўлланувчи биринчи қатор дори воситаси ҳисобланмайди (пневмониянинг қўзғатувчиси кўпинча – пневмококк). Ножўя таъсирлари, айниқса нерв тизими томонидан, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим. Алифлокс-ОЗ билан даволашда диареяни кучайиши сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланишига шубҳа бўлса, Алифлокс-ОЗ қабул қилинишини тезда тўхтатиш ва шошилинч антибактериал даволаш буюрилиши керак (ичга-ванкомицин ёки метронидазол). Ичак перисталтикасини камайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас! Буйраклар функциясини бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастлари (цирроз) бўлган беморларда препаратнинг ўртача суткалик дозасини (2 таблетка) оширмаслик керак. Алифлокс-ОЗ ни узоқ муддат қабул қилишда иккиламчи инфекцияни ривожланиш хавфи мавжуд (препаратга резистент микроорганизмларни ўсиши сабабли). Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекцияни ривожланиш хавфи туғилса, мувофиқ чоралар кўрилиши лозим. Препарат алкогол билан номутаносиб! Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препаратнинг баъзи ножўя таъсирлари (бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, кўриш ва эшитиш қобилиятининг бузилиши, ҳаракатлар координациясининг бузилиши) психомотор реакциялар тезлигининг секинлаштириши ва автотранспорт воситаларини бошқариш ёки хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш; шиллиқ қаватларнинг эрозияси. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка алюмин блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.