Алеторин

Тасир этувчи модда(ХПН):

цетиризин дигидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Алеторин

Фармакалогик гуруҳи:

антиаллергик воситалар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

фаол модда: цетиризин дигидрохлориди – 10 мг, 5 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, коллоидли кремний икки оксиди, магний стеарати, кросповидон; қобиғи: гипромеллоза, лактоза (моногидрати), макрогол 3350, титан икки осиди, триацетин.

антиаллергик воситалар.

R06AE07

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Смах) 1 соат оралиғида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг аҳамияциз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т1/2)  катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишувчи дерматозлар, эшакеми, Квинке антионевротик шиши (мажмуавий даволаш таркибида).

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулда буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин авзалроқ). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун) 20 мг. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйракларнинг фаолияти меъёрда бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Уйқучанлик, жуда кам ҳолларда оғиз, бурун, халқум шиллиқ қаватининг қуриши, йўтал, томоқда оғриқ, диспептик кўринишлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диарея, иштаҳанинг кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин,  дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, терлаш, сийдикни тутилиши. Жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратга юқори сезувчанлик.

Алкогол ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сусайтирувчи таъсири сезиларли кучаяди.

Даволаниш вақтида юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, спиртли ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25º С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: оғиз қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийишни  қийинлашиши , қабзият, хавотирлик, таъсирчанлик. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Рецепциз Улашиш: 4 177 Виеwс

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг ва 10 мг дан блистерларда.

2 йил.