оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Аллергияга қарши восита.
R06AE07
Алекур овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади.
Қон плазмасида максимал концентрацияга 40-60 минутдан кейин эришилади.
Максимал терапевтик самара тахминан 4-8 соатдан кейин бошланади ва 24 соатгача давом этади.
Қон плазмаси оқсиллари билан препаратнинг тахминан 93% боғланади.
Тахминан 70% сийдик билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Буйрак етишмовчилигида чиқарилиши секинлашади.
12 ёшгача бўлган болаларга ва катталарга Алекурни суткада 10 мг дан буюрилади, кечқурун буюрган маъқулроқ.
Даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади ва одатда 2-4 ҳафтани ташкил қилади.
Мавсумий аллергик ринитда 3-6 ҳафта, сурункали идиопатик эшакемида ва сурункали аллергик ринитда даволашни 1 йилгача давом эттириш мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия қилинадиган дозани ярмига камайтириш лозим.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга, айниқса ёндош буйрак етишмовчилигида дозани шахсий равишда танлаш керак.
Кекса ёшдаги беморлар препаратга сезувчан бўлишлари мумкин, бу дозани тўғрилашни талаб қилади.
Цетиризинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, оғир нефропатия, ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
Гемодиализда бўлган пациентларга Алекурни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Цетиризин билан даволаш даврида пациентлар алкоголли ичимликларни қабул қилишдан сақланишлари лозим, чунки уйқучанлик ва психомотор реакцияларни секинлашиши аниқланиши мумкин.
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомилага нисбатан бўлган таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Эмизикли аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки одамларда уни кўкрак сути билан чиқарилиши текширилмаган.