Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Алергозол-ДФ
Фармакалогик гуруҳи:
антиконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар.
Дори шакли:
кўз ва назал томчилар
рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.
антиконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар.
R01AB02.
Алергозол-ДФ® препаратининг фаол моддалари маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилиши ва резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.
Терапевтик самара препарат қўлланилганидан сўнг 5 минутдан кейин ривожланади ва 6 соатгача давом этади, препарат тез-тез қўлланилганида унинг таъсир давомийлиги 4 соатгача қисқариши мумкин.
томизилганидан сўнг биринчи секундларда тезда ўтиб кетувчи ачишиш бўлиши мумкин;кўриш қобилиятини бузилиши;бош оғриғи;кўз ички босимини ошиши;мидриаз;кўзда оғриқ;бурун шиллиқ қаватини қуриши;1 ҳафтадан ортиқ қўлланилганида – шиллиқ қаватнинг шиши, атрофик ринит.
препаратнинг компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик;конъюнктива ксерози (қуруқ кератоконъюнктивит, Сегрен синдроми);ёпиқ бурчакли глаукома;артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз;қандли диабет;простата безининг гипертрофияси;гипертиреоз;моноаминооксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилиш тугаганидан кейин 14 кунгача бўлган давр;2 ёшгача бўлган болаларда (0,03%) қўллаш мумкин эмас.
Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўлланилганида нафазолиннинг қон томирларни торайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.
Нафазолинни моноаминооксидаза ингибиторлари билан бир вақтда ва у бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида қўлланиши гипертоник кризга олиб келиши мумкин.
Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни сўрилишини секинлаштиради (юза анестезия ўтказилганида уларнинг таъсирини узайтиради).
Препарат қўлланилганида юмшоқ контакт линзалардан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Кўзга томизишдан олдин қаттиқ контакт линзаларни олиш керак, уларни препарат қўлланилганидан кейин камида 15-20 минутдан сўнг яна тақиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида она учун тахмин қилинаётган фойда бола ва ҳомила учун тахмин қилинаётган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.
Дори вос итасининг транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Препаратнинг ножўя таъсирини ҳисобга олиб, транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқлар, артериал қон босимини ошиши, терлашни кучайиши, қалтироқ, бош оғриғи, қўзғалувчанлик, кўнгил айниши, уйқучанлик, бош айланиши, узоқ муддатли мидриаз.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш.
Рецепциз
10 мл дан пуркаладиган қалпоқчалар ва ҳимоя қалпоқчаси билан бирга полипропилен (пластик) флаконларда.