Албуминрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: плазма оқсиллари (камида 97% одам албумини) 200 г/л; ёрдамчи моддалар: 3,3 г натрий каприл кислотаси; 4,7 г натрий хлориди; 1,0 л гача инекция учун сув

Тасир этувчи модда(ХПН):

одам албумини

Препаратнинг савдо номи:

Албумин

Фармакалогик гуруҳи:

Плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

сариқ-оч жигарранг рангдан сариқ ранггача бўлган бироз товланувчи тиниқ қовушқоқ суюқлик.

Плазма ўрнини босувчи восита.

V05AA01

Шок (гиповолемик, геморрагик, трамаматик, операцион, токсик, йирингли-септик) дегидратация ва конни «қуюқлашишида» айланаётган қон хажмини ошириш мақсадида, нефритлардаги нефротик синдром, гломерулонефрит, оғир куйишлар, ўткир жигар етишмовчилиги (плазманинг онкотик босимини тутиб туриш мақсадида ҳам, ва қон плазмасидаги ортиқча эркин билирубин миқдорини боғлаш мақсадида), асцитда.

Максимал юбориш вакти – 3 соат. Кексалик ёшида концентрацияланган (20%) эритмаларни кўллашдан ва 10% ли албумин эритмаларини тез юборишдан сакланиш керак, чунки бу юрак-кон томир тизимини ортикча зўрикишида олиб келиши мумкин.

Препаратни кўллашдан олдин кўздан кечириш зарур: эритма тиниқ, механик киритмалар бўлмаслиги керак. Албумин эритмасини  инекция учун сув билан суюлтириш мумкин эмас. Албумин юборилганида пациентларнинг электролит статусини назорат килиш ва электролит балансини тутиб туриш учун мувофик чораларни кўриш, дегидратацияда эса олдиндан регидратацион даволашни ўтказиш керак. Албуминни клиник кўллаш тажрибаси хомиладорликни кечишига, хомилага ёки янги туғилган чакалокка зарали таъсирини кутишга асос бермайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

+2 дан +10°С гача, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.

Аллергик реакциялар (эшакеми, анафилактик шок), гипертермия, бел сохасида оғриқ.

Рецепт бўйича

100 мл дан 20% ли албумин эритмаси инфузион препаратлар учун шиша флаконларда.

5 йил.