Албезолрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: албендазол 200 мг ва 400 мг. Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, поливинилпирролидон, маккажўхори крахмали, натрий лаурил судьяи, натрий сахарин, темир ИИИ оксиди, натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза, оч сариқ ванилли ароматизатор, апелсинли ароматизатор, магний стеарати. Таърифи: Оч пуштидан пушти ранглигача бўлган, мармар юзали ва юзасида доғлари бўлган, овал шаклдаги, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискали таблеткалар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Албендазол Дори шакли: Таблеткалар

Препаратнинг савдо номи:

Албезол

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Антигелминт восита.

R02SA03

Ичга қабул килингандан сўнг албендазол меда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади, плазмада ўзгармаган холда аникланмайди, чунки жигарда тезда антигелминт қарши фаолликка эга бўлган бирламчи метаболити – албендазол сулфоксидига айланади. Биокираолишлиги паст. Ёғли овқатни қабул қилиш албендазолнинг максимал концентрациясини (Смах) ва сўрилишини 5 баробар оширади. Албендазол сулфоксидининг Смах га эришиш вақти 2-5 соатни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан 70% га боғланади. Организм бўйлаб деярли тўлиқ тарқалади: сийдикда, сафрода, жигарда, киста девори ва киста суюқлигида, орқа мия суюқлигида аниқланади. Ғижжаларнинг цисталари девори ва суюқлигига ўтади. Албендазол сулфоксиди метаболизмга учрайди ва албендазол сулфони (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидланган махсулотлари ҳосил бўлади. Албендазол сулфоксидининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 8-12 соатни ташкил қилади. Фаол метаболит албендазол сулфоксиди кўринишида сафро билан ичак орқали чиқарилади, унинг катта бўлмаган кисмигина сийдик билан чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда клиренси ўзгармайди. Жигар шикастланишида биокираолишлиги ошади, бунда албендазол сулфоксидининг Смах кўрсаткичи 2 марта ошади. Т1/2 эса узаяди. Албендазол цитохром Р450 (ИА) тизими микросомал ферментларининг индуктори ҳисобланади: кўпчилик дори препаратларининг метаболизмини тезлаштиради.

Eнтеробиоз, анкилостомидоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоз, опистархоз, Ларва Мигранс тери синдроми, болалардаги лямблиоз, кистозли эхинококкоз, алвеоляр эхинококкоз, нейроцистициркоз, гепатиколез, гнатостомоз, трихинеллез, токсокароз, микроспоридиоз; аралаш гелминтозларни даволашда қўлланади.

Ичга, чайнаб, овқат билан бирга қабул қилинади. Сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал. Агар 3 ҳафтадан кейин соғайиш кузатилмаса, унда даволашнинг иккинчи курсини белгилаш керак. Ичак инфекциялари ва Ларва Мигранс тери синдроми.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорннда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар. Кон яратиш тизими томонидан: суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши. лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения. Сийдик–чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш. Бошқалар: гипертермия (тана хароратини ошиши), артериал босимни ошиши, қайтувчан алопеция.

Препарат ўта юқори сезувчанлик, хомиладорлик, лактация даври, 6 ёшгача бўлган болаларга тизимли гелминтли инфекцияларда суткада 800 мг дан юқори дозаларда (хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин албендазолнинг қондаги концентрациясини оширади. Циметидин билан бир вақтда қўлланганида, сафро ва эхинококк кистасининг ичидагисида албендазолнинг концентрациясини ошиши аниқланган, бу эхинококкозни даволаш самарадорлигини ошириши мумкин.

Албендазол суяк кўмигида қон яратилишини сусайишида, жигар етишмовчилиги, жигар циррози, кўзнинг тўр пардасининг патологияси бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан буюрилади. Препарат билан даволаш даврида қон тахлилини хар бир 28 кунлик циклнинг бошида ва хар 2 ҳафтада ўтказиш керак. Лейкопения ривожланганида даволашни тўхтатиш керак. Албендазол билан даволашни, факат агарда лейкоцитлар ва нейротрофил лейкоцитларнинг умумий миқдорини пасайиши ўртача бўлса ва ошмаган такдирда давом эттириш мумкин. Препаратни катта дозаларда қабул қилаётган пациентлар, жигар фаолиятини доимий назоратида, синчков кузатув остида бўлишлари керак. Репродуктив ёшдаги аёлларда даволашни бошлашдан аввал ҳомиладорликни йўқлиги юзасидан синама ўтказилади. Даволаниш вақтида ишончли контрацепция шарт. Кўзларни зарарланиши билан кечувчи нейроцистицеркозда албендазол билан даволашни бошлашдан аввал, кўз тўр пардасини (унинг патологиясини чуқурлашиб кетиш хавфи туфайли) текшириш керак. Нейроцистицеркози бўлган пациентлар стероидлар (ГКС) ва тиришишга қарши препаратлар билан мувофиқ даволашни олишлари керак. Оғиз орқали ва вена ичига юбориладиган кортикостероидлар цистага қарши даволашнинг биринчи ҳафтасида гипертензнв хуружларни бартараф қилиши учун қўлланади. Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомалри: ножўя таъсирлари кучайиши. Даволаш: симптоматик, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш.

Рецепт бўйича

«Албезол® 200», чайнаш учун таблеткалар 200 мг дан, №3, № 6. «Албезол® 400», чайнаш учун таблеткалар 400 мг дан №1, №3, №6.

2 йил.