Албендоглист ЛИКрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: микронланган албендазол; ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремни диоксиди (Аэросил), глицерин, натрий карбоксиметилцеллюлоза, сорбин кислотаси, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат, банан ароматизатори, натрий сахарин концентрати, бензой кислотаси, натрий бензоат, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

микронланган албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Албендоглист-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Дори шакли:

суспензия

оқ рангли жигарранг тусли, банан ҳидли бир хил бўлган суспензия.

Антигелминт восита.

R02SA03

Албендазол: -нейроцистицеркозда; – қорин парда, жигар, ўпка эхинококкозида; – цистали эхинококкозда операцияга қарши кўрсатмаларда; – цистали эхинококкозда цисталар сонини камайтириш мақсадида жарроҳлик аралашувини ўтказиш заруриятида; – арахноидал, қоринчалар ичи, рацемоз цисталарда; – аскаридоз; трихонелез; – энтеробиоз; – анкилостомидоз; – описторхоз; – лямблиоз; – микроспоридоз; – токсокароз; – гнатостомоз; – трихиноз; – капилляроз; –  аралаш гелминтозларда қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорннда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар. Кон яратиш тизими томонидан: суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши. лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш. Бошқалар: гипертермия (тана хароратини ошиши), артериал босимни ошиши, қайтувчан алопеция.

Албендазолни: -2 ёшгача бўлган болаларда гелминтозни; -албендазолга ўта сезувчанликда; – ҳомиладорликда; – лактацияда; Албендоглист анемияда, жигар циррозида, суяк кўмигининг етишмовчилигада ва Албендазолга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар учун қўллаш мумкин эмас.

Карбамазепин, фенитоин ва фенобарбитал албендазолнинг плазмадаги концентрациясини ва ярим чиқарилиш даврини камайтиради. Циметидин Албендазолнинг зардобдаги концентрациясини ва ярим парчаланиш даврини оширади. Дексаметазон, празиквантел ва циметидин албендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Албендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёллар хайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак. Албендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган худудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симптомларни, масалан, тутқаноқ хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалоқ бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларини сезишлари мумкин. Симптомлар кўпроқ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвулсантлар билан мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак. Албендазол суспензияси бензой кислотасини сақлайди, у тери, кўзлар ва шиллиқ қавати учун суст таъсирловчидир. Бу янги туғилган чақалоқларда сариқлик хавфини оширади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши: Албендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди. Албендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Транспорт воситаларини хайдаш ва харакатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир этувчи ножўя реакциялар кузатилмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган. Дозани ошириб юборилган холларда, симптоматик даволаш ёки меъдани ювиш каби умумий чоралар тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

2 йил.