Аквадетрим плюс

Таркиби:

1 мл эритма (тахминан 34 томчи) қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Ретинол палмитати (А витамини)           20 000 ХБ Холекалциферол (Д3 витамини)  10 000 ХБ ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, бензил спирти (0,015 г), глицерол, пропиленгликол (0,1 г), лимон кислотаси моногидрати, натрий додекагидрат гидрофосфати, анис хушбўйи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ретинол, холекалциферол

Препаратнинг савдо номи:

Аквадетрим плюс

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар. А ва Д витаминлари мажмуаси.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун томчилар

тиниқ, сариқ рангли, анис ҳидили қовушқоқ суюқлик.

Витаминлар. А ва Д витаминлари мажмуаси.

Ҳаётининг биринчи ойларида рахитни олдини олиш.Эмизикли болалар ва катта ёшли болаларда жисмоний ривожланишнинг етарли бўлмаслигини олдини олиш, А ва Д витаминларининг танқислиги ҳолатлари.Тери ва шиллиқ қаватларининг касалликлари (масалан, псориаз, ихтиоз, дерматозлар).

Перорал. Буюрилган томчи бир чой қошиқ суюқлик билан бирга қабул қилинади. Изоҳ: 1 томчи 580 ХБ А витамини ва 290 ХБ Д3 витамини сақлайди. Препаратнинг дозаси индивидуал равишда танланади. Олдини олиш: Ҳаётининг 4 ҳафталигидан 12 ойликкача бўлган болалар – суткада 2 томчидан;12 ойликдан ва ундан ошган болалар – суткада 3 томчидан.Катталар – суткада 3 томчидан 2 марта.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки Д гипервитаминози, буйрак етишмовчилиги, кучсиз сўрилиш ҳолатлар. А, Д витаминларини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш ҳолларида витаминларнинг дозасини ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида йиғинди дозаларини эътиборга олиш керак. Бошқа А ва/ёки Д витаминларини сақловчи препаратлар билан бирга қўлланмасин. Ҳаётининг 4 ҳафтасигача бўлган болаларда бензил спиртига юқори сезувчанлик пайдо бўлиши эҳтимоли сабабли қўлланмасин.

Тутқаноққа қарши воситалар, рифампицин, неомицин, холестирамин, суюқ парафин – А ва Д3 витаминларининг қайта сўрилишини камайтиради. Тиазидлар билан бир вақтда қўллаш гиперкалциемиянинг хавфини оширади. Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш уларнинг заҳарли таъсирини кучайтириши мумкин. А витамини юқори дозаларда перорал қонни ивишига қарши воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Этретинат препарат таъсирини оширади.

Дозани ошириб юборишдан сақланинг. Буйрак-тош касаллиги бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни қўллашда А витаминига бой овқатларни кўп миқдорда қабул қилиш мумкин эмас (масалан, жигарни).

Қўллашдан олдин шифокорни ҳомиладорлик ёки шубҳаланаётган ҳомиладорлик тўғрисида хабардор қилиш керак, дорини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича нисбатан шифокорнинг маслаҳати зарур. А витаминини суткада 4000 ХБ дозадан (препаратнинг 6 томчиси) оширмаслик керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Совутгичда сақланмасин, музлатилмасин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида (гипервитаминозда) қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, безовталик, чанқоқлик, оғизни қуриши, полиурия, меъда ширасининг юқори кислоталилиги, ич кетиши, ичак санчиғи, эпидермисни кўчиши, тошма, суяк ва бўғим оғриқлари. Тез-тез учрайдиган симптомлари: бош оғриғи, депрессия, психотик бузилишлар, атакция, ступор ва тана вазнини йўқотиш. Албуминурияли, эритроцитурияли ва полиурияли буйраклар фаолиятини бузилиши, ўртача даражали гипертония ривожланади. Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилишигача, сийдик-тош касаллиги ва тўқималарнинг калцификацияси, сочни тўкилишигача етиши мумкин. Кам холестатик сариқлик ривожланади. Доза ошириб юборилганидан кейин даволаш: Препаратни қўллаш тўхтатилади. Кўп миқдорда суюқлик қабул қилинади. Шифокорга мурожаат қилиш керак. Стационар даволашнинг зарурати бўлиши мумкин.

Рецепциз берилади

10 мл дан полиетилен тиқин-томчилагич ва “биринчи очиш” кафолатили ҳалқаси бўлган бураладиган полиетилен қопқоқли тўқ шиша флаконларда. 1 флакон илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил. Очилган флаконни 4 ой давомида ишлатиш керак.