Акуроузрецепт билан

Таркиби:

Ҳар 1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг элементар темирга эквивалент бўлган темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси; ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

темир (ИИИ) гидроксиди сахароза комплекси

Препаратнинг савдо номи:

Акуроуз

Фармакалогик гуруҳи:

еритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тўқ жигарранг рангли эритма.

еритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

B03AC02

100 мг темир сақловчи Акуроуз препарати вена ичига бир марта юборилганидан кейин, темирнинг ўртача 538 ммол максимал концентрациясига, инекция қилинганидан сўнг 10 минут ўтгач эришилади. Марказий камеранинг тақсимланиш ҳажми зардоб ҳажмига (тахминан 3 л) деярли бутунлай мос келади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соат. Барқарор ҳолатдаги тақсимланиш ҳажми тахминан 8 литрни ташкил қилади (бу темирни организмнинг суюқ мухитларида паст тақсимланишини кўрсатади). Темир сахаратининг турғунлиги трансферринга нисбатан пастлиги туфайли, темирни рақобатли алмашинуви трансферринни фойдасига кузатилади. Натижада 24 соат давомида тахминан 31 мг темир олиб ўтилади. Инекция қилингандан кейинги биринчи 4 соат давомида буйраклар орқали темирни чиқарилиши темирнинг умумий клиренсидан 5% дан камроқ қисмини ташкил этади. 24 соат ўтгач зардобдаги темирнинг даражаси дастлабки (юборилишигача бўлган) қийматига қайтади ва тахминан 75% сахароза қон-томирлар хавзасини тарк этади.

Акуроуз қуйидаги ҳолларда темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун: организмдаги темирни тез тўлдириш зарурати бўлганида;перорал қўлланадиган темир препаратларини ўзлаштираолмайдиган ёки даволаш тартибига риоя қилмайдиган беморларда;ичакнинг фаол яллиғланиш касалликлари бўлганида, перорал қўлланадиган темир препаратларини қўллаш самарасиз бўлганида қўлланади.

Юборилиши Акуроуз фақат вена ичига – аста-секин оқим билан ёки томчилаб, шунингдек диализ тизимининг веноз соҳасига юборилади ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган. Препаратнинг бутун терапевтик дозасини бир лаҳзада юборишга йўл қўйилмайди. Препаратнинг биринчи терапевтик дозасини юборишдан олдин синама – дозани буюриш керак. Агар кузатиш даври давомида ўзлаштираолмасликни кўринишлари пайдо бўлса, препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш керак. Ампулани очишдан олдин унда чўкма ва шикастланишлар бўлиши эҳтимолини кўздан кечириш керак. Фақат жигарранг рангли, чўкмасиз эритмани ишлатиш мумкин.

Ҳозирги вақтда Акуроуз препаратини юбориш билан боғлиқ бўлган вақтинчалик ва мумкин алоқадор қуйидаги нохуш кўринишлар маълум. Барча симптомлар жуда кам холларда кузатилган (ривожланиш тез-тезлиги 0,01% дан кам ва 0,001% га тенг ёки кўпроқ). Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, хушдан кетиш, парастезиялар. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, артериал босимни пасайиши, коллаптоид ҳолатлар, қизиб кетиш ҳисси, юзни қизиб кетиши, периферик шишлар. Нафас аъзолари томонидан: бронхоспазм, ҳансираш. Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда тарқоқ оғриқлар, эпигастрал соҳасида оғриқ, диарея, таъм билишни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш. Тери копламалари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, пигментацияни бузилиши, кучли терлаш. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, белда оғриқ, бўғимларни шиши, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ. Иммун тизими томонидан: аллергик анафилактоид реакциялар, шу жумладан юзни, хиқилдоқни шиши. Умумий характерга эга бўлган бузилишлар ва инекция жойидаги реакциялар: астения, кўкракда оғриқ, кўкракда оғирлик ҳисси, холсизлик, периферик шишлар, юборилган жойда оғриқ ва шиш (айниқса, препарат қон-томир ташқарисига тушганида), лоҳаслик ҳисси, оқариш, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши бўлиши мумкин.

Акуроуз препаратини қуйидаги ҳолларда: темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия;организмда темирнинг миқдори ошганида (гемосидероз, гемохроматоз) ёки унинг утилизация жараёнларини бузилиши бўлганида;Акуроуз препаратига ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида;ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Акуроуз препарати темирнинг ичга қабул қилиш учун мўлжалланган дори шакллари билан бир вақтда буюрилмаслиги керак, чунки темирни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайишига ёрдам беради. Темирнинг перорал препаратлари билан даволашни охирги инекциядан сўнг камида 5 кун ўтгач бошлаш мумкин.

Акуроуз фақат анемия ташхиси тегишли лаборатор маълумотлар (масалан, зардоб ферритини ёки гемоглобин ва гемотокритнинг даражаси, эритроцитларнинг миқдори ва уларнинг кўрсаткичлари – эритроцитларнинг ўртача ҳажми, эритроцитдаги гемоглобиннинг ўртача миқдори ёки эритроцитдаги гемоглобиннинг ўртача концентрациясини аниқлаш натижалари) билан тасдиқланган беморларга буюрилиши керак. Темирнинг вена ичига юбориладиган препаратлари аллергик ёки анафилактоид реакцияларни чақириши мумкин, улар ҳаёт учун потенциал хавфли бўлиши мумкин. Акуроуз препаратини юбориш тезлигига қатъий риоя қилиш керак (препарат тез юборилганида АБ пасайиши мумкин). Ножўя таъсирларини янада кўпроқ ривожланиш частотаси (айниқса – АБ пасайиши), улар шунингдек оғирроқ ҳам бўлиши мумкин, дозани оширилиши билан ассоциацияланади. Шундай қилиб, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган препаратни юборилиш вақтига, хатто агар пациент препаратни максимал ўзлаштира олинадиган бир марталик дозада қабул қилмаётган бўлса ҳам, қатъий риоя қилиниши керак. Темир декстранига юқори сезувчанлик реакцияларига эга бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар, Акуроуз препарати билан даволаш фонида асоратларнинг йўқлигини кўрсатди. Препаратни вена қон томири атрофидаги бўшлиққа киришидан сақланиш керак, чунки Акуроузни томир ташқарисига тушиши тўқималарнинг некрозига ва терининг жигарранг рангга бўялишига олиб келади. Ушбу асорат ривожланганида организмдан темирни чиқарилишини тезлаштириш учун ва уни атрофдаги тўқималарга янада ўтишини олдини олиш учун, инекция жойига гепарин сақловчи препаратларни қўйиш тавсия этилади (гел ёки суртма ишқаламасдан енгил ҳаракатлар билан суртилади). Контейнер биринчи марта очилганидан кейинги яроқлилик муддати: Микробиологик нуқтаи назардан препаратни дарҳол ишлатиш керак. Физиологик эритма билан суюлтирилганидан кейинги сақлаш муддати: Препарат суюлтирилганидан сўнг кимёвий ва физик барқарорлиги хона ҳароратида 12 соатни ташкил этади. Агар препарат суюлтирилганидан кейин дарҳол ишлатилмаган бўлса, сақлаш шароити ва муддатига истеъмолчи жавоб беради, у ҳар қандай ҳолатда, агар суюлтириш назоратланган ва кафолатланган асептик шароитларда бажарилган бўлса, хона ҳароратида 3 соатдан ошмаслиги керак. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши Ҳомиладор пациентларда Акуроуз препаратини қўллашнинг чекланган тажрибаси, темир сахаратини ҳомиладорликни кечишига ва ҳомила/янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига нохуш таъсири йўқлигини кўрсатди. Ҳозирги вақтгача ҳомиладор аёлларда назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларнинг репродукциясида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари эмбрион/ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита зарарли таъсирини аниқламаган. Шунга қарамасдан, хавф/фойда нисбатини баҳолаш талаб қилинади. Кўкрак сутига метаболизмга учрамаган темир сахаратини тушиши эҳтимоли кам. Шундай қилиб, Акуроуз эмизикли чақалоқларга хавф туғдирмайди. Ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Акуроуз препаратини ательени ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатиш эҳтимоли кам. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратида сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши, гемосидерознинг белгилари билан намоён бўлувчи, темирнинг миқдорини ўткир ошишини чақириши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик воситаларни ва агар зарурати бўлса, темирни боғловчи моддаларни (хелатлар) қўллаш, масалан вена ичига дефероксаминни юбориш тавсия этилади.

Рецепт бўйича

5 мл дан қаҳрабо рангли шиша ампулада. 5 ампула ПВХ контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.