Овқатни хазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, метеоризм, қоринда оғриқ, диарея, қабзият, анорекция, қусиш, стоматит.
Колитни ривожланиши, ичакни тешилиши (девертикулитнинг асорати сифатида), ярали колитнинг зўрайиши ва Крон касаллигининг ривожланиши тўғрисида алоҳида хабарлар бор.
0,1% кам пациентларда – тешилиш билан кечувчи энтеропатия, спайкалар, ичакнинг ярали шикастланишлари; энтеропатияда қон кетишлари ривожланиши мумкин; 1% пациентларда 3-6 ой давомида даволанишдан кейин ва 2-4% беморларда 12 ой даволанишдан сўнг меъда-ичак йўлларининг (МИЙ) ярали шикастланишлари: қон кетишлари, ингичка ичакнинг тешилиши аниқланган.
Гепатитни, жигар фаолиятини сариқлик билан кечувчи яққол бузилишларини ривожланиши хақида бир неча хабарлар бор.
15% пациентларда жигар функционал тестларининг кўрсаткичларини ўзгариши аниқланган, баъзан (1% камроқ пациентларда) АЛТ ва АСТ ахамиятли ошиши аниқланади.
Марказий нерв тизими томонидан: 1-3% депрессия, асабийлик, даҳшатли тушлар кўриш, уйқучанлик; 0,1% пациентларда дезориентация, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари билан делерий, нутқни бузилиши: астения, ҳолсизлик, бош айланиши, бош оғриғи кузатилади.
Сезги аъзолари томонидан: 1-3% кўришни бузилиши, конъюктивит, (препарат ичга қабул қилингандан сўнг), қулоқларни шанғиллаши.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – қон туфуриш, диспноэ, ринит, бронхоспазм, бронхиал астма хуружларини кучайиши.
Юрак томир тизими томонидан: шишлар (2%); баъзида (1%) – димланган юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия.
Қон яратиш тизими томонидан: 1% дан кам- агранулоцитоз, анемия, гемолиз, пурпура, тромбоцитопения.
Препаратни юқори дозаларда қўлланганда – тромбоцитлар агрегациясини ингибирланиши, қон кетиши вақтини узайиши, қонталашлар, қон қуйилишлари.
Дерматологик реакциялар: 1-3%- тери тошмаси, 1% дан кам- алопеция, экзема, эксфолиатив дерматит, кўпшаклли эритема, лихеноид дерматит, фотосезувчанлик реакциялари.
Стивенс-Джонсон ва токсик эпидермал некролиз синдроми тўғрисида ҳабарлар бор.
Сийдик- чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстециал нефрит, нефротик синдром, ўткир пиелонефрит.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – эшакеми, ангионевротик шиш.
Маҳаллий реакциялар: инекция жойида ачишиш кўринишидаги реакциялар ва/ёки оғриқлар.