Тасир этувчи модда(ХПН): ситаглиптин
Фармакалогик гуруҳи: гипогликемик восита – дипептидилпептидаза 4 ингибитори.
Тасир этувчи модда(ХПН): ситаглиптин + метформин.
Фармакалогик гуруҳи: перорал қўллаш учун қонда глюкоза даражасини камайтирувчи дори воситалари мажмуаси.
Тасир этувчи модда(ХПН): метформин + глибенкламид
Фармакалогик гуруҳи: Қандли диабетга қарши восита (перорал).
Метформин сулфонилмочевина ҳосилалари билан мажмуада.
Тасир этувчи модда(ХПН): одам инсулини
Фармакалогик гуруҳи: Инсулин препарати.
Ўртача таъсирли инсулинлар ва аналоглари.
Тасир этувчи модда(ХПН): глимепирид
Фармакалогик гуруҳи: Перорал қўлланадиган гипогликемик воситалар, инсулиндан ташқари: сулфонилмочевина ҳосилалари.
Тасир этувчи модда(ХПН): инсулин деглудек
Фармакалогик гуруҳи: қандли диабетни даволаш учун воситалар.
Узоқ муддатли таъсир этувчи инсулинлар ва уларнинг аналоглари.
Ишлаб чиқарувчи: Препаратни қўллаш бўйича кўрсатмалар
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручка (ФлексТач®) узунлиги 8 мм гача бўлган НовоФайн® ёки НовоТвист® инекция игналари билан фойдаланиш учун ишлаб чиқилган.
У 1 ТБ қадам билан 1 дан 80 ТБ гача дозаларни юборишга имкон беради.
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручкага қўллаш бўйича батафсил йўриқномаси илова қилиниши керак.
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручка (ФлексТач®) фақат индивидуал фойдаланиш учун мўлжалланган.
Олдиндан тўлдирилган шприц-ручкани такрорий тўлдиришга йўл қўйилмайди.
Агар эритма тиниқлиги ва рангсизлигини йўқоца, Тресиба® препаратини қўллаш мумкин эмас.
Агар Тресиба® препарати музлатилган бўлса, уни қўллаш мумкин эмас.
Ҳар бир инекциядан кейин игнани ташлаб юборинг.
Ишлатилган тиббий материалларни утилизация қилишга оид маҳаллий талабларга риоя қилинг.
Шприц-ручкадан фойдаланиш бўйича тўлиқ кўрсатмалар юзасидан препаратни қўллаш бўйича пациентлар учун йўриқномага қаранг.
Тери остига юбориш учун олдиндан шприц-ручкага (ФлексТач®) тўлдирилган Тресиба®100 ТБ/мл эритмаси препаратини
қўллаш бўйича пациентлар учун
ЙЎРИҚНОМА
Олдиндан тўлдирилган ФлексТач® шприц-ручкасини қўллашдан аввал мазкур йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.
Агар Сиз йўриқнома кўрсатмаларига риоя қилмасангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган ёки ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишингиз мумкин, бу эса қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст концентрациясига олиб келиши мумкин.
Шприц-ручкани Сиз ундан шифокор ёки ҳамшира раҳбарлиги остида фойдаланишни ўрганиб олганингиздан кейингина ишлатинг.
Шприц-ручка этикеткасида у Тресиба® 100 ТБ/мл препаратини сақлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун маркировкани текширинг, сўнгра қуйида тақдим этилган, шприц-ручка ва игнанинг турли деталлари кўрсатилган иллюстрацияларни диққат билан ўрганинг.
Агар Сизнинг кўзингиз яхши кўрмаса ёки Сизда кўриш билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлса ва Сиз доза ҳисоблагичидаги рақамларни фарқлай олмасангиз, шприц-ручкадан ўзгалар ёрдамисиз фойдаланманг.
Сизга кўриш қобилияти бузилмаган, олдиндан тўлдирилган ФлексТач® шприц-ручкадан тўғри фойдаланишга ўргатилган одам ёрдам бериши мумкин.
Тресиба®ФлексТач® – олдиндан тўлдирилган, 300 ТБ инсулин деглудекни сақлайдиган шприц-ручка.
Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза, 1 ТБ қадам билан 80 ТБни ташкил этади.
Тресиба® ФлексТач® шприц-ручкаси бир марта ишлатиладиган, узунлиги 8 мм бўлган НовоФайн® ёки НовоТвист® игналари билан ишлатиш учун ишлаб чиқилган.
Игналар ўрамга кирмайди.
Муҳим маълумот
Бундай белгилар билан қайд этилган маълумотга эътибор қаратинг, бу шприц-ручкадан тўғри фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга.
Тресиба® ФлексТач® 100 ТБ/мл ва игна (мисол)
Шприц-
ручка
қалпоқчаси
Игнанинг ташқи
қалпоқчаси
Игнанинг ички қалпоқчаси
Игна
Ҳимоя этикеткаси
Игла
Защитная наклейка
Дозалар ҳисоблагичи
Доза кўрсаткичи
Доза селектори
Ишга тушириш тугмаси
Шприц-ручка этикеткаси
Инсулин қолдиғи шкаласи
Инсулин қолдиғи шкаласи дарчаси
Шприц-ручкани тайёрлаш
Шприц-ручкада Тресиба®100 ТБ/мл препарати мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун шприц-ручка этикеткасида препарат номи ва дозасини текширинг.
Агар Сиз турли типдаги инсулин препаратларини қўллаётган бўлсангиз, бу айниқса муҳимдир.
Агар Сиз янглишиб инсулиннинг бошқа турини юборсангиз, қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлиши мумкин.
Шприц-ручкадан қалпоқчани ечиб олинг
Шприц-ручкада инсулин эритмаси тиниқ ва рангсиз эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Шкала дарчасида инсулин қолдиғига қаранг.
Агар инсулин эритмаси хира бўлса, шприц-ручкадан фойдаланиш мумкин эмас.
Янги бир марта фойдаланиладиган игнани олинг ва ҳимоя ёрлиғини олиб ташланг.
Игнани шприц-ручкага ўрнатинг ва игна шприц-ручкада зич ўрнашиши учун уни айлантиринг.
Игнанинг ташқи қалпоқчасини олиб қўйинг, аммо уни ташлаб юборманг.
У Сизга инекция якунланганидан кейин игнани шприц-ручкадан хавфсиз ечиб олиш учун керак бўлади.
Игнанинг ички қалпоқчасини олиб қўйинг ва ташлаб юборинг.
Агар Сиз ички қалпоқчани игнага кийдиришга уринсангиз, Сиз тасодифан игнани санчиб олишингиз мумкин.
Игна учида инсулин томчиси пайдо бўлиши мумкин.
Бу нормал ҳолат бўлсада, бироқ Сиз барибир инсулинни келишини текшириб кўришингиз керак.
Ҳар бир инекция учун янги игнадан фойдаланинг.
Бу зарарланиш, инфекция юқтириш, инсулинни оқиб кетиши, игналарнинг бекилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилиши хавфини камайтиради.
Агар игна букилган ёки шикастланган бўлса, ундан ҳеч қачон фойдаланманг.
2 Инсулин келишини текшириш
Ҳар бир инекция олдидан инсулин келишини текширинг.
Шу тарзда Сиз инсулин дозаси тўлиқ юборилганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Доза селекторини айлантирган ҳолда препаратнинг 2 бирлигини танланг.
Доза ҳисоблагичи “2” ни кўрсатаётганига ишонч ҳосил қилинг.
2 та бирлик танланган
Шприц-ручкани игнаси юқорига қаратилган ҳолда ушлаб туриб, ҳаво пуфакчалари юқорига қараб кетиши учун шприц-ручканинг юқори қисмига бармоқ учи билан бир неча бор енгилгина чертинг.
Ишга тушириш тугмасини босинг ва уни доза ҳисоблагичи ниппельга қайтмагунича ушбу ҳолатда ушлаб туринг.
“0” доза кўрсаткичи қаршисида бўлиши керак.
Игнанинг учида инсулин томчиси пайдо бўлиши керак.
Игнанинг учида ҳавонинг кичик пуфакчаси қолиши мумкин, аммо у инекцияда юборилмайди.
Агар игна учида инсулин томчиси пайдо бўлмаса, 2А – 2C амалиётларини такрорланг, аммо 6 мартадан ортиқ эмас.
Агар инсулин томчиси шунда ҳам пайдо бўлмаса, игнани алмаштиринг ва яна бир бор 2А – 2C амалиётларини такрорланг.
Агар игна учида инсулин томчиси шунда ҳам пайдо бўлмаса, ушбу шприц-ручкадан фойдаланманг.
Янги шприц-ручкадан фойдаланинг.
Ҳар бир инекция олдидан игна учида инсулин томчиси пайдо бўлганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Бу инсулин келишини кафолатлайди.
Агар инсулин томчиси пайдо бўлмаса, гарчи доза ҳисоблагичи айланса ҳам, доза юборилмайди.
Бу игна йўли беркилиб қолганлиги ёки шикастланганлигидан далолат бериши мумкин.
Ҳар бир инекция олдидан инсулин келишини текширинг.
Агар Сиз инсулин келишини текширмасангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган дозасини юборишингиз ёки уни умуман юбормаслигингиз мумкин, бу қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори концентрациясига олиб келиши мумкин.
3 Дозани белгилаш
Инекция бошланишидан олдин доза ҳисоблагичи “0” ҳолатига ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
“0” доза кўрсаткичи қаршисида туриши керак.
Шифокор ёки ҳамшира тавсия қилганидек доза селекторини айлантирган ҳолда Сизга зарур бўлган дозани ўрнатинг.
Агар Сиз нотўғри дозани ўрнатган бўлсангиз, тўғри дозани ўрнатмагунча Сиз доза селекторини олдинга ёки орқага айлантиришингиз мумкин.
Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза 80 бирликни ташкил этади.
5 та бирлик танланган
24 та бирлик танланган
Мисоллар
Доза селектори бирликлар сонини ўрнатади.
Фақат доза ҳисоблагичи ва доза селектори танланган дозада инсулин бирликлари сонини кўрсатади.
Сиз ўрнатишингиз мумкин бўлган максимал доза 80 бирликни ташкил этади.
Агар шприц-ручкада инсулин қолдиғи 80 бирликдан кам бўлса, доза ҳисоблагичи шприц-ручкада қолган инсулин бирликлари сонида тўхтайди.
Доза селекторини ҳар бир айлантиришда шиқирлатмалар эшитилади, шиқирлатмаларнинг овози доза селектори қайси томонга айланишига (олдинга, орқага ёки танланган доза шприц-ручкада қолган инсулин бирликлари сонидан ошишига) боғлиқ.
Ушбу шиқирлатмаларни ҳисобламанг.
Ҳар бир инекция олдидан доза ҳисоблагичи ва доза кўрсаткичи бўйича Сиз қанча инсулин бирликлари сонини танлаганлигизни текширинг.
Шприц-ручка шиқирлатмаларини ҳисобламанг.
Агар Сиз нотўғри дозани ўрнацангиз ва юборсангиз, қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлиши мумкин.
Инсулин қолдиғи шкаласи шприц-ручкада қолган инсулиннинг тахминий миқдорини кўрсатади, шунинг учун ундан инсулин дозасини ўлчаш учун фойдаланиш мумкин эмас.
4 Инсулинни юбориш
Шифокор ёки ҳамшира тавсия қилган инекция техникасидан фойдаланган ҳолда игнани тери остига киритинг.
Доза ҳисоблагичи Сизнинг кўриш доирангизда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Доза ҳисоблагичига бармоқлар билан тегинманг – бу инекцияни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Ишга тушириш тугмасини охиригача босинг ва уни ушбу ҳолатда доза ҳисоблагичи “0” ни кўрсатмагунича ушлаб туринг.
“0” доза кўрсаткичи қаршисида аниқ бўлиши керак.
Бунда Сиз шиқирлатмани эшитишингиз ёки ҳис қилишингиз мумкин.
Инекциядан кейин игнани тери остида камида 6 секунд қолдиринг.
Бу инсулиннинг тўлиқ дозаси юборилишини таъминлайди.
6 секунд
Шприц-ручкани юқорига тортган ҳолда игнани тери остидан чиқариб олинг.
Агар инекция жойида қон пайдо бўлса, игна кирган жойга пахтали тампонни енгил босиб қўйинг.
Игна кирган жойни уқаламанг.
Инекция якунланганидан кейин Сиз игна учида инсулин томчисини кўришингиз мумкин.
Бу нормал ҳолат бўлиб, Сиз юборган препарат дозасига таъсир кўрсатмайди.
Сиз қанча инсулин бирликлари миқдорини юборганингизни билишингиз учун доимо доза ҳисоблагичи кўрсатмаларини текшириб туринг.
Доза ҳисоблагичи бирликларнинг аниқ миқдорини кўрсатади.
Шиқирлатмалар сонини ҳисобламанг.
Доза ҳисоблагичи “0” ни кўрсатмагунича ишга тушириш тугмасини ушлаб туринг.
Агар доза ҳисоблагичи “0” ни кўрсатишига қадар тўхтаб қолса, инсулиннинг тўлиқ дозаси юборилмаган бўлади, бу қонда глюкозанинг ҳаддан ташқари юқори концентрациясига олиб келиши мумкин.
5 Инекция якунланганидан кейин
Игнанинг ташқи қалпоқчасини текис юзага қўйиб, қалпоқчага ёки игна тиғига тегинмаган ҳолда игна учини қалпоқчанинг ичига киритинг.
Игна қалпоқчага кирганида, қалпоқчани игна устига эҳтиёткорлик билан ўрнатинг.
Игнани бураб чиқариб олинг ва уни эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ташлаб юборинг.
Ҳар бир инекциядан кейин шприц-ручкага унда сақланаётган инсулинни ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун қалпоқчани ўрнатинг.
Зарарланиш, инфекция тушиши, инсулин оқиб кетиши, игна йўлини беркилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилишига йўл қўймаслик учун, ҳар бир инекциядан кейин игнани ташлаб юборинг.
Агар игна йўли беркилиб қолса, Сиз ўзингизга инсулинни юбора олмайсиз.
Ишлатилган шприц-ручкани игнаси чиқарилган ҳолда Сизнинг шифокорингиз, ҳамшира, фармацевт томонидан берилган тавсияларга ёки маҳаллий талабларга мувофиқ ташлаб юборинг.
Игна билан тасодифий санчилишларга йўл қўймаслик учун игнага ички қалпоқчани ўрнатишга ҳеч қачон уринманг.
Ҳар бир инекциядан кейин шприц-ручкадан игнани чиқариб ташланг ва шприц-ручкани игна чиқарилган ҳолда сақланг.
Бу зарарланиш, инфекция тушиши, инсулин оқиб кетиши, игна йўлини беркилиб қолиши ва препаратнинг нотўғри дозаси юборилишига йўл қўймаслик имконини беради.
6 Қанча инсулин қолган?
Инсулин қолдиғи шкаласи шприц-ручкада қолган инсулиннинг тахминий миқдорини кўрсатади.
Қолдиқ
инсулиннинг
тахминий
миқдори
Сизнинг шприц-ручкангизда қанча инсулин қолганини билиш учун доза ҳисоблагичидан фойдаланинг.
Доза ҳисоблагичи тўхтамагунича доза селекторини айлантиринг.
Агар доза ҳисоблагичи 80 рақамини кўрсаца, бу Сизнинг шприц-ручкангизда инсулиннинг энг камида 80 та бирлиги қолганини билдиради.
Агар доза ҳисоблагичи 80 дан камни кўрсаца, бу Сизнинг шприц-ручкангизда инсулиннинг айнан доза ҳисоблагичида акс этган бирликлар миқдори қолганини билдиради.
Мисол
Доза ҳисоблагичи тўхтаб қолди: 52 та бирлик қолди.
Доза селекторини тескари йўналишда, доза ҳисоблагичи “0” ни кўрсатмагунига қадар айлантиринг.
Агар шприц-ручкада қолган инсулин тўлиқ дозани юбориш учун етарли бўлмаса, Сиз зарур дозани иккита шприц-ручка ёрдамида иккита инекция билан юборишингиз мумкин.
Инсулиннинг Сизга зарур бўлган дозаси қолдиғини ҳисоблашда жуда синчков бўлинг.
Агар Сизда шубҳа пайдо бўлса, энг яхшиси янги шприц-ручка ёрдамида инсулиннинг тўлиқ дозасини ўзингизга юборинг.
Агар Сиз ҳисоб-китобларда хато қилсангиз, Сиз инсулиннинг етарли бўлмаган дозасини ёки ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишингиз мумкин.
Бу қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлишига олиб келиши мумкин.
Муҳим маълумот
Ҳар доим шприц-ручкани ўзингиз билан олиб юринг.
Ҳар доим ўзингиз билан заҳира шприц-ручкани ва янги игналарни улар йўқолиб қолиши ёки шикастланиши ҳолати учун олиб юринг.
Шприц-ручка ва игналарни ҳамма ва, айниқса, болалар ололмайдиган жойда сақланг.
Ўз шприц-ручкангизни ва игналарни бошқа шахсларга ҳеч қачон берманг.
Бу кесишган инфекцияланишга олиб келиши мумкин.
Ўз шприц-ручкангизни ва игналарни бошқа шахсларга ҳеч қачон берманг.
Бу уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
Беморни парвариш қилаётган шахслар фойдаланилган игналарга нисбатан алоҳида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари керак.
Бу тасодифий санчиб олиш ва кесишган инфекцияланиш хавфини камайтиради.
Шприц-ручкадан фойдаланишга эътибор
Шприц-ручкадан фойдаланишга эҳтиёткорлик билан эътибор қаратинг.
Эътиборсизлик билан ёки нотўғри фойдаланиш нотўғри дозалаш сабаби бўлиши, бу эса қонда глюкоза концентрацияси ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст бўлишига олиб келиши мумкин.
Шприц-ручкани ательеда ёки ҳаддан ташқари юқори ёки ҳаддан ташқари паст ҳароратлар таъсирига учраши мумкин бўлган ҳар қандай жойда қолдирманг.
Шприц-ручкани унга чанг, ифлосланишлар ва барча турдаги суюқликлар тушишидан сақланг.
Шприц-ручкани ювманг, уни суюқликка туширманг ва мойламанг.
Зарурат бўлганида, шприц-ручкани юмшоқ ювиш воситаси билан ҳўлланган нам мато билан тозалаш мумкин.
Шприц-ручкани қаттиқ юзага тушириб юбориш ёки уриб олиш мумкин эмас.
Агар Сиз шприц-ручкани тушириб юборган бўлсангиз ёки унинг ишлашига шубҳа қилсангиз, янги игнани қўйинг ва инекция қилишдан олдин инсулин келишини текширинг.
Шприц-ручкани такрорий тўлдирилишига йўл қўйманг.
Бўшаган шприц-ручкани ташлаб юбориш зарур.
Шприц-ручкани мустақил тузатишга ёки уни қисмларга ажратишга уринманг.