Тасир этувчи модда(ХПН): дезлоратадин
Фармакалогик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антигистамин препаратлар.
Тасир этувчи модда(ХПН): хлоропирамин гидрохлориди
Фармакалогик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.
Тасир этувчи модда(ХПН): хлоропирамин (члоропйрамине)
Фармакалогик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.
Фармакалогик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.
Фармакодинамикаси.
Дезлоратадин – носедатив периферик Н1-гистамин рецепторларига селектив антагонистик таъсирга эга бўлган узоқ вақт таъсир қилувчи антигистамин препаратдир.
Перорал қабул қилинганидан сўнг дезлоратадин периферик Н1-гистамин рецепторларни селектив блоклайди, чунки таъсир этувчи модда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Ин витро шароитларида ўтказилган тадқиқотлар, дезлоратадин аллергияга қарши таъсир кўрсатишини, шу билан бирга яллиғланиш олди цитокинлари, шу жумладан ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 ва ИЛ-13 ларни одамнинг семиз ҳужайралари/базофилларидан ажралиб чиқишини сусайтиради, шунингдек эндотелиал ҳужайраларда адгезия бўлган Р-селектин молекуласи экспрессиясини ингибиция қилишини кўрсатди.
Ушбу маълумотларнинг клиник аҳамияти номаълумлигича қолмоқда.
Кўп марталик дозаларини қўллаб ўтказилган клиник тадқиқотларда дезлоратадиннг 20 мг дан кам дозада 14 кун давомида ҳар куни қабул қилиш юрак қон-томир тизими томонидан статистик ёки клиник аҳамиятли ўзгаришлар билан кечмаган.
Эриус препаратини суткада 45 мг дозада (терапевтик дозадан 9 марта юқори) 10 кун давомида қабул қилиш билан ўтказилган клиник-фармакологик тадқиқотда ҚТc оралиғини узайиши кузатилмаган.
Кетоконазол ва эритромицин билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда плазмада дезлоратадиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши аниқланмаган.
Эриус® гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Назоратли клиник тадқиқотларда тавсия этилган 5 мг дозада қўлланганида уйқучанлик сони плацебо гуруҳидан ошмаган.
Клиник тадқиқотлар вақтида Эриус® 7,5 мг дан юқори бўлмаган дозада қабул қилинганида психомотор фаолиятга таъсир қилмаган.
Катталарда бир марталик дозаси ўрганилганида 5 мг дезлоратадин парвоз қилиш шароитларида иш қобилиятининг стандарт кўрсаткичларига таъсир қилмаган, шу билан бирга разъездив уйқучанликни кучайишини чақирмаган ёки парвоз қилишни бажариш қобилиятини ёмонлаштирмаган.
Клиник-фармакологик тадқиқотларда дезлоратадин алкоголнинг психомотор фаолиятни бузилиши ва уйқучанлик каби самараларини кучайтирмаган.
Психомотор синамаларнинг натижалари дезлоратадин ва плацебони алоҳида ёки алкогол билан бирга қабул қилган пациентларда фарқланмаган.
Аллергик ринит билан хасталанган пациентларда Эриус® аксириш, бурундан ажралма ажралиши ва қичишиши, шунингдек кўзларни қизариши ва қичишиши, кўз ёшини оқиши, танглайни қичишиши каби симптомларни енгиллаштиришда самарали бўлган.
Эриус® симптомларни 24 соат давомида самарали назорат қилади.
Эриус® таблеткаларининг самарадорлиги 12-17 ёшдаги ўсмирларда ўтказилган тадқиқотларда намойиш этмаган.
Ринитнинг аниқланган таснифи (мавсумий ва йил бўйи кузатиладиган ринит) дан ташқари, аллергик ринити симптомларини сақланиб туриш давомийлиги асосида вақти-вақти билан авж олиб борувчи ва доимий равишда кузатиладиган ринитга бўлиш мумкин.
Вақти-вақти билан авж олиб борувчи ринитда симптомлари ҳафтада 4 кундан камроқ ёки йилига 4 ҳафтадан камроқ кузатилади, доимий равишда кузатиладиган ринитда – ҳафтада 4 кундан кўпроқ ёки йилига 4 ҳафтадан кўпроқ кузатилади.
Эриус® риноконъюнктивит билан хасталанган беморларнинг яшаш тарзини аниқлаш бўйича сўровноманинг умумий балл натижаларига кўра, мавсумий аллергик ринит билан хасталанган пациентларнинг ҳолатини етарлича самарали енгиллаштирган.
Энг яхши ўзгаришлар амалий муаммолар соҳасида ва симптомларни юз бериши чекланган кундалик фаолиятда кузатилган.
Эшакемининг клиник мили сифатида сурункали касаллик билан хасталанган пациентларни проспектив танлашда муаммоларни йўқлиги ва этиологиясидан қатъий назар асосий патофизиологик механизмлари ўхшашлиги асосида сурункали идиопатик эшакеми ўрганилган.
Эшакемининг барча турларида гистаминни ажралиб чиқиши сабаб омили ҳисобланганлиги туфайли, клиник тавсияларда кўрсатилганидек дезлоратадин эшакемининг бошқа турлари, шу жумладан сурункали идиопатик эшакемининг симптомларини бартараф қилишда самарали восита эканлигини кутиш мумкин.
Иккита плацебо назоратли олти ҳафталик тадқиқотларда сурункали идиопатик эшакемида Эриус® биринчи даволаш курсини якунида қичишишни енгллаштирган ва тошмаларнинг ўлчами ва сонини камайтирган.
Ҳар бир тадқиқотда препаратнинг самараси доза қабул қилингандан сўнг 24 соат давомида сақланиб турган.
Антигистамин препаратларни бошқа тадқиқотларида бўлгани каби сурункали идиопатик эшакемида антигистамин воситалар билан даволашга резистент деб ҳисобланган препаратларнинг камроқ қисми истисно этилган.
Қичишишни 50% дан ортиқ енгиллашиши плацебо қабул қилган пациентларнинг 19% га нисбатан, дезлоратадин билан даволанган пациентларнинг 55% да кузатилган.
Эриус® препарати билан даволаш уйқу ва кун давомидаги фаолликни баҳолаш учун ишлатиладиган тўрт баллик шкала бўйича аниқланган кун давомида фаоллик ва уйқуга бўлган касалликнинг салбий таъсирини ҳам анча сезиларли пасайтирган.
Фармакокинетикаси.
Дезлоратадин плазмада, қабул қилингандан сўнг 30 минут давомида аниқлана бошлайди.
Плазмада дезлоратадиннинг максимал концентрациясига ўртача 3 соатдан кейин эришилади, ярим чиқарилиш даври ўртача 27 соатни ташкил этади.
Дезлоратадинни кумуляция даражаси ярим чиқарилиш даври (тахминан 27 соат) ва қабул қилишлар сонига (суткада бир марта) мос келади.
Дезлоратадиннинг биокираолишлиги 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида дозасига пропорционал бўлган.
Пациентларнинг демографик ҳусусиятлари мавсумий аллергик ринити бўлган умумий шахслар популяциясидаги демографик ҳусусиятлари билан бир хил бўлган фармакокинетик тадқиқотда, текширилаётганларнинг 4% дезлоратадиннинг юқорироқ концентрацияларига эришишган.
Ушбу фоиз пациентларнинг ирқига қараб ўзгариши мумкин.
Дезлоратадиннинг максимал концентрацияси тахминан 7 соатдан кейин тахминан 3 марта юқори бўлган, бунда якуний ярим чиқарилиш босқичи тахминан 89 соатни ташкил этган.
Ушбу текширилаётганларнинг ҳавфсизлик профили умумий популяциядаги ҳавфсизлик профилидан фарқ қилмаган.
Дезлоратадин плазма оқсиллари билан ўртача даражада (83-87%) боғланади.
Дезлоратадин 5-20 мг дозада суткада бир марта 14 кун давомида қўлланганида препаратнинг клиник аҳамиятли кумуляция белгилари аниқланмаган.
Дезлоратадиннинг метаболизмини таъминловчи ферментлар ҳали аниқланмаган, ва шунинг учун бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимолини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас.
Ин виво ва ин витро шароитларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, дезлоратадин CЙП3А4 ёки CЙП2Д6 изоферментларни сусайтирмаслигини ва Р-гликопротеидни субстрати ҳам, ингибитори ҳам эмаслигини кўрсатди.
Дезлоратадинни 7,5 мг дозада бир марта қабул қилиш билан ўтказилган тадқиқотда, овқат (ёғли юқори калорияли нонушта) ёки грейпфрут шарбати дезлоратадинни тақсимланишига таъсир қилмаслиги аниқланган.
Тасир этувчи модда(ХПН): цетиризин гидрохлориди
Фармакалогик гуруҳи: Антиаллергик восита.
Тасир этувчи модда(ХПН): цетиризин (cэтиризине)
Фармакалогик гуруҳи: Гистамин Н-рецепторларининг блокатори.
Аллергияга қарши препарат.
Тасир этувчи модда(ХПН): левоцетиризин дигидрохлориди Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Фармакалогик гуруҳи: аллергияга қарши воситалар (Нгистамин –рецепторларининг блокатори).
Тасир этувчи модда(ХПН): хлоропирамин
Фармакалогик гуруҳи: тизимли қўллаш учун антигистамин воситалар.