Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда: Флуконазол – 50 мг.
Ёрдамчи моддалар: сахароза, лактоза, аэросил, картошка крахмали ёки маккажўхори крахмали, калций стеарати ёки магний стеарати.
Препаратнинг савдо номи:
Цитоназол
Фармакалогик гуруҳи:
Замбуруғларга қарши восита.
Дори шакли:
Капсулалар.
0 ўлчамли, оқ рангли, оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсулалар.
Замбуруғларга қарши восита.
J02AC01
Перорал қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади.
Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Cмах), плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади.
Бир вақтда овқатни бирга қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди.
Плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин чўққисига етади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади.
Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционалдир.
Мувозанат концентрациясининг (Ссс) 90% лик даражасига даволашнинг 4-5 кунида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида).
Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юкори бўлган зарб дозани (биринчи куни) юбориш, иккинчи кунга келиб, 90% га мос келувчи Ссс даражасига эришиш имконини беради.
Табиий тақсимланиш ҳажми (Вд) организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши- 11-12% ни ташкил қилади.
Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради.
Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил.
Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.
Шох қаватда, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагига қараганда юқори концентрацияларга эришилади.
Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир.
Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.
– криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери), ҳам иммунитети меъёрида бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИЦ бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда): – препарат ОИЦ бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин; – ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясинииг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари).
Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, ҳамда кандидозни ривожланишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин; – шиллиқ қаватларнииг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИЦли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш; – генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда); кандидозли баланит; – цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш; – тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидози.
Препаратнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг табиатига ва оғирлик даражасига боғлиқдир.
Вагинал кандидозларни даволаш учун кўпгина ҳолларда бир марталик перорал доза етарли ҳисобланади.
Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш учун замбуруғли инфекциянинг фаол босқичларини йўқолишини клиник ва лаборатор тасдиқлангангунига қадар препаратни кўп маротаба қўллашни талаб этади.
Капсулаларни ичга чайнамасдан, сув ёки бошқа ҳар қандай cуюқликлар билан бирга қабул қилинади.
Катталарга криптококкли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг (50 мг дан 8 капсула) буюрилади.
Сўнгра эса, даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади.
Криптококкли инфекцияларда даволашнинг давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.
Кандидемияда, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли ипфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса 200 мг ни ташкил қилади.
Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин.
Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.
Орофарингеал кандидозда препарат ўртача 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади: даволаш давомийлиги 7-14 кун.
Иммунитети яққол пасайган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.
Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.
Кандидознинг бошқача соҳаларда жойлашган турларида (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида, даволаш давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза суткада ўртача 50-100 мг ни ташкил қилади.
ОИЦ ли беморларда орофарингеал кандидознинг кайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлик курси тугатилганидан кейин, препаратни 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюриш мумкин.
Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади.
Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин.
Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 ойдан 12 ойгача ўзгариб туради.
Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.
Cандида чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади.
Кандидознн олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянннг ривожланиш даражасига қараб, 50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади.
Ёйилган инфекциянинг юкори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат давомида бўлган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади.
Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади.
Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан кўпроқга ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.
Тери микозларида, оёк панжаси, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия килинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади.
Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.
Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза 2 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта – 300 мг ни ташкил қилади.
Айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.
Даволашнинг муқобил тартиби – 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир.
Онихомикозда тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади.
Даволашни инфекцияланган тирноқни алмашинувигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим.
Қўл ва оёк панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.
Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ.
Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас.
Препарат ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.
Шиллиқ каватларинииг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади.
Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.
Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.
Иммунитети пасайган болаларда, инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.
Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлигининг даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.
Кекса ёшдаги пациентларда буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.
Препаратни буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.
Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади.
КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади.
Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.
Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган.
Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга олаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим.
Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар – сулфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан Т1/2 ярим чиқарилиш даврини оширади.
Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга рухсат берилади, аммо бундай ҳолларда гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсиши билан кечиши мумкин.
Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоинни қон плазмасида терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тўғрилаш билан бирга концентрациясини мониторинг қилиш керак.
Флюконазолнинг ва рифампицинни бир вақтда қўлланиши флюконазолнинг “концентрация – вақт” (АУC) эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан Т1/2 20% га қисқаришига олиб келади.
Шунинг учун рифампицинни бир вақтда олаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.
Флуконазол олаётган пациентларда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганда флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади.
Теофиллинни юқори дозаларда олаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади.
Флуконазол ва терфенадин, цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (торсадес де поинц) ҳоллари таърифланган.
Флуконазол ва гидрохлортиазидни бир вақтда кўллаш флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га ўсишига олиб келиши мумкин.
Флуконазол ва рифабутинни, охиргининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи, ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор.
Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган.
Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.
Флуконазол ва зидовудиннннг комбинациясини олаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради.
Мидазолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан – нефротокциклик хавфи ошади.
Флуконазолнн қўлланиши кам ҳолларда, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан, шу жумладан ўлим билан якунланган.
Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган.
Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган: унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган.
Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим.
ОИЦ бўлган беморлар кўпчилик препаратлар кўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар.
Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флюконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим.
Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.
Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.
Такрор қўлланганда КК қараб мўлжалланади.
Агарда КК минутига 50 мл дан кўп бўлса, дозани тўғирлаш керак бўлмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозани 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми, 48 соат интервал билан қабул қилинади.
Диализда бўлган беморларда, диализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади.
Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Даволашни клиник – гематологик ремиссия пайдо бўлгунигача давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти – ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллар таърифланган.
Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида меъёрлашган.
Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.
3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.