0,8 г ва 1,6 г дозада вена ичига томчилаб юборилгандан сўнг қонда дори воситасининг максимал концентрацияси (Cмах) мос равишда 14-21 мг/л ва 32 мг/л ни ташкил этади, вена ичига 1 г дозада кунига 1 марта юборилганида, қонда дори воситасининг концентрацияси 8 мг/л дан юқори даражада қолиши мумкин.
Тинидазол бутун организм бўйлаб кенг тарқалади, у репродуктив аъзолар, ичак, мушаклар ва она сутида юқори концентрацияларга эришиши мумкин, жигар ва ёғ тўқималарида пастроқ концентрацияларга эришади, сўлак ва сафродаги концентрацияси қондаги концентрацияси билан бир хил даражада бўлади.
Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали метронидазолга нисбатан кўпроқ ўтади.
Мия пардалари яллиғланганида, дори воситасини орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрациясини 80% ни ташкил этади, бу тинидазолни ёғда юқори эрувчанлиги билан боғлиқ.
Тинидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин, йўлдошда ва ҳомила қонида юқори концентрацияларга эришиши мумкин.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 12% ни ташкил этади.
Қондан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 11,6-13,3 соат, ўртача 12,6 соатни ташкил этади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг фармакокинетик индекси ўзгармайди, бироқ тинидазол гемодиализ ёрдамида тез чиқарилади, шунинг учун гемодиализдан сўнг дарҳол юбориш керак.
Трихомоназ;лямблиоз;амебиаз ва унинг жигар шакли;анаэроб бактериялар билан зарарланиш ёки аэроб ва анаэроб бактериялар билан аралаш инфекцияланиш, одатда мувофиқ танланган антибиотиклар билан бирга;меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига ёндош Ҳелоcобаcтер пйлори инфекцияларини висмут препаратлари ва антибиотиклари билан бирга даволашда қўлланади.
Фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланади.
Препарат вена ичига томчилаб, 1 соат давомида юборилади.
Енгил ва ўртача даражада намоён бўлган ва энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари қуйидагилардан иборат: қусиш, иштаҳани бузилиши, ич кетиши, меъдада оғриқлар пайдо бўлиши, оғизда металл таъмини сезилиши; Кам ҳолларда: тошма, эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш, бош айланиши, атакция, периферик невропатия (оёқ-қўлларни увишиши, чумолилар ўрмалаши ҳисси), тиришишлар, ўтиб кетувчи лейкопения, бош оғриғи, толиқиш, тилни караш бўлиши, сийдикни тўқ рангга бўялиши.
Неврологик органик касалликлар;препарат ингредиентларига ёки 5-нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;қон яратилишини бузилишлари;ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Тинидазол алкоголнинг заҳарли таъсирини кучайтиради.
Бир вақтда алкоголни қабул қилиш қизиб кетиш ҳисси, кучли терлаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, меъда усти соҳасида оғриқлар каби нохуш реакциялар чақириши мумкин.
Тинидазол варфарин ва бошқа перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида, препарат уларнинг метаболизмини секинлаштириши, фаолиятини яхшилаши ва протромбин вақтини (ПТВ) узайтириши мумкин.
Тинидазолни натрий фенитоини ва фенобарбитал каби, жигарнинг микросомал ферментларини рағбатлантирувчи дори воситалар билан бирга қўлланиши препаратнинг метаболизмини яхшилаши, қондаги концентрациясини пасайтириши ва натрий фенитоиннинг чиқарилишини секинлаштириши мумкин.
Тинидазолни циметидин каби жигарнинг микросомал ферментлари фаоллигини секинлаштирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланиши, унинг жигардаги метаболизмини ва чиқарилишини секинлаштириши, қондан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) узайтириши мумкин, қондаги концентрациясини ўлчаш натижаларига мувофиқ дозасини бошқариш керак.
Тинидазол ва дисулфирам бир вақтда қўлланганида, дисулфирамнинг метаболизмига таъсир этади, алкогол истеъмол қилгандан сўнг пациентларда руҳий бузилишлар намоён бўлиши мумкин, шунинг учун дисулфирам қабул қилаётган пациентлар ушбу препаратни 2 ҳафта давомида ишлатишлари мумкин эмас.
Тинидазол билан даволаниш даврида ва даволаниш тугаганидан сўнг камида 3 кун давомида, қизиб кетиш, меъда спазми, қусиш, тахикардия каби ножўя реакциялар намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, спиртли ичимликларни қабул қилмаслик керак.
Тинидазол билан даволаниш даврида бош айланиши, атакция, периферик невропатия каби неврологик бузилишлар кузатилиши мумкин.
Бундай бузилишлар намоён бўлган ҳолда тинидазол билан даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик Тинидазол йўлдош тўсиғидан ўтади, шунинг учун ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликни иккинчи ва учинчи уч ойликларида тинидазолнинг ҳомилага таъсирини потенциал хавфи мавжудлиги туфайли, препаратни фақат ўта зарур ҳолда қўллаш мумкин.
Лактация Тинидазол аёл сутига ўтади, шунинг учун препарат билан даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Тинидазол қабул қилинганидан сўнг 72 соат давомида аёл сутида сақланади.
Эмизишни фақат препарат қабул қилгандан кейин 72 соат ўтгач бошлаш мумкин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.