Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда: Тербинафин гидрохлорид – 0,30 г.
Ёрдамчи моддалар: 96% этил спирти, цетомакрогол 1000, пропиленгликол, тозаланган сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Тербинафин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
Терфалин
Фармакалогик гуруҳи:
Замбуруғларга қарши восита.
Дори шакли:
Сиртга қўллаш учун спрей.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Замбуруғларга қарши восита.
D01AЕ15
Маҳаллий қўлланганда сўрилиши 5% дан камни ташкил қилади, яққол намоён бўлмаган тизимли таъсир кўрсатади.
Сезгир қўзғатувчилар томонидан чақирилган (трихофития, микроспория, эпидермофития, руброфития, тери ва шиллиқ қаватини кандидози) тери ва тирноқларнинг замбуруғли касалликларида (онихомикоздан ташқари), ранг-баранг темираткида (фақат маҳаллий қўлланишга мўлжалланган дори воситалар) қўлланилади.
Катталарга терфалин спрей кунига кўрсатмаларга қараб, 1 ёки 2 марта қўллаш мумкин.
Препаратни қўллашдан олдин зарарланган соҳаларни яхшилаб тозалаб қуритиш керак.
Препаратни зарарланган соҳаларга яхшилаб намлангунича сепилади ва ундан ташқари зарарланган соҳаларнинг атрофига, хамда интакт терига сепилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги ва препаратни ишлатишлар сони: тана, болдир дерматомикози: суткада 1 марта 1 ҳафтани ташкил қилади;оёқ панжаси дерматомикозида: суткада 1 марта1 ҳафтани ташкил қилади;оёқ панжаси замбуруғи томонидан чақирилган терини йўғонлашувида, ёрилганда, тери қичишиши ва қипиқланишида: 2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади;ранг-баранг темираткида: 1-2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади;тери кандидозида: 1-2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади.
Одатда клиник кўринишларнинг яққоллигини камайиши даволанишнинг биринчи кунларидаёқ аниқланади.
Агар даволаниш номунтазам ёки олдиндан тўхтатилса, инфекцияни қайта бошланиш хавфи мавжуд.
Даволанишни бир-икки ҳафтасидан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, ташхисни қайта кўриб чиқиш лозим.
Кекса ёшдаги шахсларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Препаратни сепилган соҳаларда қизариш, қичишиш ёқи ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Спрей учун бошқа дорилар билан ўзаро таъсири номаълум.
Препаратни спрей кўринишида фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Спрейни терининг шикастланган соҳаларига сепишда эҳтиёркорликка риоя қилиш лозим, чунки спирт таъсирланиш чақириш мумкин.
Препаратни кўзга тушишига йўл қўймаслик керак, чунки у таъсирланиш чақириши мумкин.
Препарат кўзга тасодифан тушганида, уни дархол оқар сув билан ювиш керак, турғун таъсирланиш холларида шифокор билан маслахатлашиш керак.
Агар препарат тасодифан нафас йўлларига тушиб қолса ва шу тариқа қандайдир симптомлар кузатилса ва айниқса бу симптомлар турғун сақланиб турса, шифокор билан маслахатлашиш керак.
Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш лозим.
Хомиладорликда препаратни сиртга қўллаш учун клиник қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун препаратни фақат жиддий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади.
Аммо эмизикли оналарда препаратни қўлланилганда гўдакка қандайдир салбий таъсир эхтимоли кам, чунки тербинафинни сиртга қўлланганда тери орқали тизимли сўрилиши унчалик катта эмас.
Экспериментал тадқиқотларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган.
Бугунги кунгача препаратни спрей кўринишида қўлланганда қандайдир ривожланиш нуқсонлари хақида маълум қилинмаган.
Спрейни болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шу сабабли уни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дозани ошириб юборилиши спрейни тасодифан ичга қабул қилинганда кузатилиши мумкин.
Симтомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал сохада оғриқ ва бош айланиши.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Рецепциз
“Терфалин”, сиртга қўллаш учун спрей 1%, 30 г флаконларда.